$
12010.45 UZS
-13.16
₽
145.64 UZS
0.1
€
13200.69 UZS
-36.1
31° Кечаси 18°

БМТ Ўзбекистон ташаббуси билан ишлаб чиқилган резолюцияни қабул қилди

20:42 / 05.06.2024

2024 йил 4 июнь куни БМТ Бош Ассамблеяси Ўзбекистон ташаббуси билан “Марказий Осиё давлатларининг гиёҳвандлик билан боғлиқ муаммоларни самарали ҳал этиш ва бартараф этиш учун ягона фронт бўлиб ҳаракат қилиш ва ҳамкорлик қилишга тайёрлиги” резолюциясини бир овоздан қабул қилди.

Резолюцияга 30 дан ортиқ аъзо давлатлар, жумладан, Арманистон, БАА, Баҳрайн, Беларус, Эрон, Индонезия, Иордания, Жазоир, Қувайт, Марокаш, Ўмон, Озарбайжон, Покистон, Қатар, Қирғизистон, Қозоғистон, Россия, Саудия Арабистони, Сенегал, Сингапур, Тожикистон, Туркия, Туркманистон, Хитой, Япония ва бошқа мамлакатлар ҳаммуаллифлик қилдилар.

Резолюция концепцияси Ўзбекистон Президентининг 2021 йил сентябрь ойида БМТ Бош Ассамблеясининг 76-сессиясидаги нутқи асосида ишлаб чиқилган.

Ҳужжатда давлат раҳбари ташаббуси билан қабул қилинган Ўзбекистонда гиёҳвандлик ва наркожиноятларга қарши курашиш бўйича 2024-2028 йилларга мўлжалланган миллий стратегиянинг асосини ташкил этувчи концептуал қоидалар инобатга олинган.

“Марказий Осиёда Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш минтақада гиёҳванд моддалар савдоси ва гиёҳвандликка қарши кураш билан чамбарчас боғлиқ. Ўзбекистоннинг янги сиёсати туфайли минтақада юз бераётган ижобий ўзгаришларга алоҳида эътибор қаратилган”, – дейилади қарорда.

Ҳужжатда гиёҳвандлик воситалари ва уларнинг прекурсорларининг ноқонуний айланишига қарши курашиш бўйича комплекс чора-тадбирларни қабул қилиш, стратегик ташаббуслар ва чора-тадбирлар режаларини ишлаб чиқиш кўзда тутилган. Шунингдек, гиёҳванд моддалар билан боғлиқ муаммоларни ҳар томонлама ҳал этишда БМТ, халқаро молия институтлари ва бошқа манфаатдор тарафлар томонидан Марказий Осиё давлатларига кўмакни кенгайтириш муҳимлиги қайд этилган.

 


Сиёсат


														
														Женсен Хуанг атрофидаги можаро ва Nvidia акциялари қийматининг пасайиши ҳақида хабарлар тарқалди

Женсен Хуанг атрофидаги можаро ва Nvidia акциялари қийматининг пасайиши ҳақида хабарлар тарқалди

Nvidia компанияси асосчиси ва бош директори Женсен Хуанг атрофида шахсий ҳаёти ҳамда компания фаолиятига оид эҳтимолий хавфс…
10:13 / 14.11.2026

														
														Трамп маъмурияти Виктор Орбанга БМТ Бош котиби бўлишни таклиф қилди — WСЖ

Трамп маъмурияти Виктор Орбанга БМТ Бош котиби бўлишни таклиф қилди — WСЖ

АҚШ Президенти Доналд Трамп маъмурияти Венгриянинг собиқ бош вазири Виктор Орбанга БМТ Бош котиби лавозимига номзодини қўйиш…
16:31 / 26.10.2026

														
														Жазоир ярим асрдан ортиқ вақт ўтиб Нигерга ҳарбийларини юбормоқчи

Жазоир ярим асрдан ортиқ вақт ўтиб Нигерга ҳарбийларини юбормоқчи

Жазоир парламенти Нигерга ҳарбий хизматчилар юбориш тўғрисидаги қарорни маъқуллади. Бу мамлакатнинг 1973 йилдан бери илк бор…
11:01 / 26.10.2026

														
														Россияда япониялик журналист жосусликда айбланиб ушланди

Россияда япониялик журналист жосусликда айбланиб ушланди

Россияда Япониянинг Hokkaido Shimbun газетаси мухбири Имайи Юки жосусликда гумонланиб қўлга олинди. Россия Федерал хавфсизли…
09:37 / 14.10.2026

														
														Эрдўған: Уруш жиноятчиларининг жойи БМТ минбари эмас, суд зали

Эрдўған: Уруш жиноятчиларининг жойи БМТ минбари эмас, суд зали

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған уруш жиноятларида айбланаётган шахслар БМТ минбарида эмас, суд залида жавоб бериши ке…
10:44 / 27.09.2026

														
														Қозоғистон президенти мудофаа вазирини лавозимидан олди

Қозоғистон президенти мудофаа вазирини лавозимидан олди

Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев 27 сентябрь куни мудофаа вазири Дау­рен Косановни лавозимидан озод этди. Бу ҳақда …
10:41 / 27.09.2026

														
														Марко Рубио Ўзбекистонга келади

Марко Рубио Ўзбекистонга келади

Жорий йилнинг октябрь ойи ўрталарида АҚШ Давлат котиби Марко Рубио Самарқандга келади. Бу ҳақда кеча, 24 сентябрь куни АҚШ П…
16:05 / 25.09.2026

														
														Зеленский Россия Украинага янги йирик ҳужум тайёрлаётганини айтди

Зеленский Россия Украинага янги йирик ҳужум тайёрлаётганини айтди

Украина Президенти Владимир Зеленский Россия Украинага янги оммавий ҳужум тайёрлаётгани ҳақида разведка маълумотлари мавжудл…
09:47 / 23.09.2026

														
														АҚШ суди Трампнинг туғилиш орқали фуқароликни чеклаш ҳақидаги қарорини тўхтатди

АҚШ суди Трампнинг туғилиш орқали фуқароликни чеклаш ҳақидаги қарорини тўхтатди

АҚШ федерал судяси Доналд Трамп маъмуриятининг туғилиш орқали фуқаролик олиш ҳуқуқини чеклашга қаратилган янги фармони ижрос…
09:36 / 04.09.2026

														
														Россияда ҳарбийлар сафарбарликка тайёргарлик бўйича машғулотлар ўтказаётгани маълум бўлди

Россияда ҳарбийлар сафарбарликка тайёргарлик бўйича машғулотлар ўтказаётгани маълум бўлди

Россиянинг Калининград вилоятида сафарбарлик эълон қилинган тақдирда амалга ошириладиган чоралар бўйича ҳарбий машғулотлар ў…
11:13 / 24.08.2026

Бу ҳам қизиқ

Яшнобод ҳокимлиги маҳалла раиси 900 доллар билан ушлангани ҳақидаги хабарни рад этди

Яшнобод ҳокимлиги маҳалла раиси 900 доллар билан ушлангани ҳақидаги хабарни рад этди

Яшнобод тумани ҳокимлиги маҳалла раиси тадбиркордан бино ажратиб бериш ва ижара шартномасини расмийлаштириш эвазига 900 АҚШ …
10:38 / 17.11.2026
Бухорода мактаб ўқувчилари мажбурий меҳнатга жалб қилингани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Бухорода мактаб ўқувчилари мажбурий меҳнатга жалб қилингани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ижтимоий тармоқларда Бухоро шаҳридаги 42-сонли умумтаълим мактаби ўқувчилари дарс вақтида мажбурий меҳнатга жалб этилаётгани…
13:44 / 16.11.2026
Наманганда 14 та телефонни ўғирламоқчи бўлган 18 ёшли йигит ушланди

Наманганда 14 та телефонни ўғирламоқчи бўлган 18 ёшли йигит ушланди

Наманган вилоятининг Уйчи туманида телефон устахонасига эшик қулфини бузиб кириб, 14 та телефонни ўғирламоқчи бўлган 18 ёшли…
09:47 / 18.11.2026
Тошкентда Nexia-3 дарахтга урилди: уч киши ҳалок бўлди

Тошкентда Nexia-3 дарахтга урилди: уч киши ҳалок бўлди

Тошкент шаҳри Чилонзор туманида Nexia-3 автомобилининг дарахтга урилиши оқибатида уч киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ…
10:35 / 17.11.2026
Нидерландияда қамоқхоналарда жой тугади: маҳбуслар муддатидан олдин озод қилинади

Нидерландияда қамоқхоналарда жой тугади: маҳбуслар муддатидан олдин озод қилинади

Нидерландияда қамоқхоналарда жой етишмаслиги сабабли айрим маҳбусларни муддатидан олдин озод қилиш тартиби жорий этилмоқда. …
10:05 / 17.11.2026
Қашқадарёда 36 гектар ерни 18,5 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

Қашқадарёда 36 гектар ерни 18,5 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида 36 гектар давлат захирасидаги ер майдонини 18,5 минг АҚШ долларига бошқа шахс номига …
14:05 / 16.11.2026
Сурхондарёда 20 сотих давлат ерини 500 млн сўмга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

Сурхондарёда 20 сотих давлат ерини 500 млн сўмга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

Сурхондарё вилоятининг Денов туманида давлат захирасидаги 20 сотих яйлов ерини 500 миллион сўмга сотишни ваъда қилган фуқаро…
10:16 / 17.11.2026
“Кокош” ва унинг дугоналарига чиқарилган ҳукм юзасидан Тошкент шаҳар судлари изоҳ берди

“Кокош” ва унинг дугоналарига чиқарилган ҳукм юзасидан Тошкент шаҳар судлари изоҳ берди

Тошкент шаҳар судлари блогер Комила Абдуқодирова (“Кокош”), актриса Барчин Ғофурова ва блогер Ниҳола Ражабовага нисбатан чиқ…
15:21 / 18.11.2026
Сохта меҳнат шартномалари сабаб 50 дан ортиқ ўзбекистонликка Хорватия визаси берилмади

Сохта меҳнат шартномалари сабаб 50 дан ортиқ ўзбекистонликка Хорватия визаси берилмади

Хорватияда ишлаш учун виза олишга мурожаат қилган 50 нафардан ортиқ Ўзбекистон фуқаросининг меҳнат шартномалари сохта экани …
15:16 / 18.11.2026
Ўзбекистон Дубайдаги халқаро контент бозорида 300 дан ортиқ фильмни намойиш этди

Ўзбекистон Дубайдаги халқаро контент бозорида 300 дан ортиқ фильмни намойиш этди

10–11 ноябрь кунлари Дубайда жаҳон контент индустрияси вакиллари иштирокида халқаро контент бозори бўлиб ўтди.
15:05 / 17.11.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!