Россияда Япониянинг Hokkaido Shimbun газетаси мухбири Имайи Юки жосусликда гумонланиб қўлга олинди. Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФХХ) журналистни Сахалин вилоятида ушлаган. Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди.
Қайд этилишича, Россияда аккредитациядан ўтган журналист мамлакат мудофаа қобилиятига оид маълумотларни тўплаганликда айбланмоқда. Хусусан, у Курил оролларида Украинага қарши урушга сафарбар қилинган ҳарбийлар ва кўнгиллилар сони ҳақида маълумот йиққанликда гумон қилинмоқда.
ФХХ маълумотига кўра, тўпланган маълумотларни хорижий разведка топшириғи асосида Россия хавфсизлигига қарши фойдаланиш учун топшириш мақсади бўлган. Москванинг Лефортово суди журналистни камида икки ой муддатга ҳибсда сақлаш ҳақида қарор чиқарган. У Москвадаги Лефортово тергов изоляторида сақланиши кутилмоқда.
Агар жосусликда айбдор деб топилса, Имайи Юкига 10 йилдан 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиши мумкин. Ҳозирча келтирилган маълумотларда журналистнинг айбловларга муносабати ҳақида хабар берилмаган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!