Россия президенти Владимир Путин, АҚШ президенти Дональд Трамп ва Хитой раиси Си Сзинпин Хитойда бўлиб ўтаётган Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлиги (APEC) саммитининг ялпи мажлисида нутқ сўзлади. Улар ўз чиқишларида иқтисодий ҳамкорлик, савдо алоқалари ва сунъий интеллектни ривожлантириш масалаларига тўхталди.
Путин Россия Осиё-Тинч океани минтақаси билан ҳамкорликни стратегик йўналиш сифатида кўришини таъкидлади. Унинг айтишича, Россия дунёнинг етакчи иқтисодиётлари қаторига киради. Шунингдек, у АСЕАН мамлакатлари билан товар айирбошлаш ҳажми 60 фоизга ошганини маълум қилди.
Дональд Трамп АҚШ иқтисодиётидаги ўзгаришлар ҳақида гапириб, солиқларнинг пасайтирилиши, иқтисодиётни тартибга солиш ва 20 дан ортиқ савдо битимларининг тузилиши иқтисодий ютуқларга хизмат қилганини билдирди. Шунингдек, у Путин ва Си Сзинпин билан бўлажак уч томонлама учрашувни «тарихий» деб атаб, уни интиқлик билан кутаётганини айтди.
Си Сзинпин Хитой APEC доирасида амалий ҳамкорликни ривожлантириш учун 20 миллион доллар ажратишини маълум қилди. У, шунингдек, минтақа мамлакатларини умумий инновацион экотизим яратиш ва сунъий интеллект соҳасини ривожлантиришга чақирди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!