АҚШ Президенти Доналд Трамп маъмурияти Венгриянинг собиқ бош вазири Виктор Орбанга БМТ Бош котиби лавозимига номзодини қўйишни таклиф қилди. Бу ҳақда Тҳе Wалл Стреэт Жоурнал (WСЖ) учта мамлакатдаги манбаларга таяниб хабар берди.
WСЖ маълумотларига кўра, АҚШ расмийлари Орбаннинг ушбу лавозимга қизиқишини аниқлаш учун у билан боғланган. Орбан таклифни кўриб чиқишга тайёрлигини, бироқ ғалаба қозонишига ишончи комил бўлмаса, номзодини илгари сурмаслигини билдирган. У нашрга изоҳ беришдан бош тортган.
АҚШ Давлат департаменти вакилининг айтишича, дастлабки музокараларда Россия ва Хитой Трамп маъмуриятининг ушбу ғоясини қўллаб-қувватлаган. Америка расмийларидан бири Орбанни АҚШ консерваторлари учун «орзудаги номзод» деб атаган. Бунга унинг оммавий мигратсия, либерал нодавлат ташкилотлар, шунингдек, ўз қарашларига қарши деб ҳисоблаган судлар ва матбуотга нисбатан позитсияси сабаб қилиб кўрсатилган.
БМТ Бош котиби Антониу Гутерришнинг ваколат муддати 2026-йил 31-декабрда тугайди. Ташкилотнинг янги раҳбари 2027-йил 1-январдан иш бошлаши керак. Бош котиб номзоди аввал БМТ Хавфсизлик Кенгаши томонидан тавсия этилади, сўнг Бош Ассамблея томонидан тайинланади. Хавфсизлик Кенгашининг беш доимий аъзоси — АҚШ, Россия, Хитой, Буюк Британия ва Франсия — номзодга вето қўйиш ҳуқуқига эга.
WСЖ қайд этишича, Бош котиблик учун кўриб чиқилаётган етти номзоднинг ҳеч бири ҳозирча Хавфсизлик Кенгашининг барча доимий аъзолари қўллаб-қувватловини олмаган. Улар орасида МАГАТЕ раҳбари Рафаэл Гросси ва БМТнинг савдо бўйича тузилмаси раҳбари Ребекка Гринспан ҳам бор.
Орбан 16 йил давомида Венгрия бош вазири лавозимида ишлаган. 2026-йил 12-апрелда бўлиб ўтган парламент сайловларида унинг «Фидес» партияси мағлуб бўлган, кўпчилик ўринларни эса «Тиса» партияси қўлга киритган. Партия етакчиси Петер Магяр ҳукумат раҳбари бўлган.
Ҳозирча Орбан БМТ Бош котиби лавозимига расман номзодини қўйгани ҳақида маълумот йўқ.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!