Косовонинг собиқ президенти Ҳошим Тачи гувоҳларга босим ўтказиш ва суд жараёнига тўсқинлик қилишда айбдор деб топилиб, 1 йил 5 ой муддатга озодликдан маҳрум этилди. Бу жазо унинг ҳарбий жиноятлар учун тайинланган 25 йиллик қамоқ жазосига қўшилади. Бу ҳақда The Insider хабар берди.
Маълум қилинишича, Гаагадаги Косово бўйича махсус суд Тачинин қамоқхонада уч нафар шахс билан учрашувлар давомида айблов гувоҳларига оид махфий маълумотларни етказгани ва уларга қандай кўрсатма бериш бўйича йўл-йўриқ кўрсатганини аниқлаган.
Тачи ва мазкур иш бўйича айбланган бошқа шахслар ўзларига қўйилган айбловларни рад этган. Собиқ президентнинг адвокати суд қарори устидан шикоят қилишини билдирган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йил сентябрь ойида Гаагадаги махсус суд Ҳошим Тачини 1998–1999 йиллардаги Косово уруши даврида содир этилган қотиллик, қийноқ ва ноқонуний қамоққа олиш каби ҳарбий жиноятларда айбдор деб топиб, 25 йилга озодликдан маҳрум этган эди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!