Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев 27 сентябрь куни мудофаа вазири Даурен Косановни лавозимидан озод этди. Бу ҳақда Оқўрда маълум қилди.
Вазирнинг ишдан олиниши учун расмий сабаб келтирилмаган. Қарор Каспий денгизида ҳарбий машғулотлар вақтида 17 нафар ҳарбий хизматчи оқиб кетиб, улардан 14 нафари ҳалок бўлганидан бир неча кун ўтиб қабул қилинди.
Ҳодиса 24 сентябрь куни метеорологик шароитнинг кескин ёмонлашуви ва кучли шамол сабаб юз берган. Уч нафар ҳарбий қутқарилган, улардан бири шифохонада даволанмоқда.
Ҳалок бўлган ҳарбийлар юзасидан жиноий иш қўзғатилган. Тергов доирасида беш нафар масъул шахс қўлга олинган. Улар хизматга совуққонлик билан муносабатда бўлиш ҳамда кемани бошқариш қоидаларини бузишда гумон қилинмоқда.
25 сентябрь куни Қозоғистонда ҳалок бўлган ҳарбийлар учун миллий мотам эълон қилинган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!