Боку шаҳридаги тунги клубда содир бўлган портлаш оқибатида бир киши ҳалок бўлди, 31 киши яраланди. Бу ҳақда Озарбайжон Бош прокуратураси баёнотида сўз боради.
“Портлаш якшанбага ўтар кечаси соат 03:00 атрофида Боку шаҳрининг Сабаил туманидаги Тарлан Алиярбеков кўчасида жойлашган тунги клубдаги ёнғин натижасида содир бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, бир киши ҳалок бўлган, 31 киши турли даражадаги жароҳатлар олган”, – дейилади хабарда.
Ҳозирда воқеа жойида прокуратура, Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар ва бошқа тегишли идоралар вакиллари суриштирув ишларини олиб бормоқда.
“Прокуратура органларининг терговчи ва криминалистлари томонидан зарур тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда”, – дейилади вазирлик хабарида.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тунги клубдаги ёнғин ва портлаш юзасидан олиб борилган қидирув-қутқарув ишлари аллақачон якунланганини маълум қилди.
Республика Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, 24 нафар фуқаро тиббий муассасаларга етказилган, улардан олти нафарининг аҳволи оғир, деб баҳоланмоқда. 7 нафар жабрланувчига биринчи тиббий ёрдам кўрсатилгач, уйларига жўнатилган.
Ҳозирда ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳодиса сабабларини ўрганишни давом эттирмоқда. НТВ телеканалининг хабар беришича, Озарбайжон Ички ишлар вазирлиги расмий вакили Эҳсан Зоҳидов ҳодисага маиший газ сизиб чиқиши сабаб бўлиши мумкинлигини айтди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!