$
12021.22 UZS
-54.96
169.53 UZS
0.06
13978.27 UZS
-16.82
31° Кечаси 18°

Бола хархаша қилаётганда уни қандай тинчлантириш керак?

11:09 / 29.05.2022

Ёш болаларда даврий инжиқлик нормал ҳолат ҳисобланса-да, бу пайтда ота-оналар уларни қаровсиз қолдирмасликлари тавсия этилади ва бу шароитда бола ўз хоҳишларини шу йўл билан ҳал қилиши мумкинлигига ишониб қолмаслиги учун унинг ҳолатига тўғри ёндашиш маслаҳат берилади.

Мутахассисларнинг фикрига кўра, ота-оналар эътибор қаратишлари лозим бўлган биринчи нарса бу ўз муносабатларидир. Ушбу мақолада болалардаги кучли хархаша ҳақида 6 та муҳим тавсияларни билиб олишингиз мумкин.  

1. Мактабгача ёшдаги болаларнинг кўп йиғлаши одатий ҳол

Мутахассисларнинг фикрича, жамиятимиз ҳали салбий ҳис-туйғуларни қабул қила олмайди. Кўпчиликнинг назарида, хотиржам, флегматик инсонлар эмоцияга бой инсонларга қараганда ўткир зеҳнли ҳисобланади. Катталар баъзида ғазаб, қайғу, шармандалик билан қандай курашишни билишмайди. Аммо уларни эътиборсиз қолдириш ҳам соғлиқ учун хавфли.

Шунинг учун, 2-7 ёшда (хархаша ёши) бола ҳис-туйғуларни намоён қилиш ва уларни соғлом назорат остига олишни ўрганади. Бу ёшда бола жуда кўп йиғлаши керак. Аммо бу ота-оналарга ёки боланинг саломатлигига боғлиқ эмас. Бу ҳолат бола учун норма ҳисобланади. 

Мактабгача ёшдаги бола хархашасининг яна бир сабаби унинг кичиклигидадир. Агар фарзандингиз 3-4 ёш бўлса-ю аммо равон гапира олмаса, муаммо ҳам айнан шунда ҳисобланади. Яъни бола ўз хоҳишларини тўлиқ ифодалаб бера олмайди ва натижада йиғлашни бошлайди. Шунинг учун болани ҳеч бўлмаганда асосий эҳтиёжлар ҳақида гапиришга, хушмуомалаликка ўргатиш керак. 

2. Фарзандингизнинг ғайритабиий реакцияларига аҳамият беринг

Боланинг хархашаси одатий ҳол бўлишидан ташқари бошқа омилларга асосланган бўлиши мумкин. Фарзандингизда қуйидаги ҳолатларда кузатилса, психолог ва неврологга мурожаат қилиш тавсия этилади:

– хархаша пайтида ҳар сафар ўзини ёки бошқаларни урса;
– ранги оқариб, нафасини ушлаб турса, кўзларини айлантирса;
– қанчалик тинчлантирманг, камида ярим соат давомида йиғласа;
– кунига бир неча марта инжиқлик қилиб, кундан-кунга кўпайиб борса.

Бошқа ҳолларда, ташвишланишга ҳожат йўқ. Бола ичидаги агрессияни чиқариб юборишни ўрганиши лозим. Кўз ёшлари болани енгиллаштиради ва тинчланишига ёрдам беради. 

3. Бола билан тенг бўлманг

Кичик ёшдаги болаларда хархаша қилиш 2-3 ёшда яъни бола ўзининг “хоҳлайман”ини англаганда бошланади. Шуни инобатга олиш керакки, бу ёшдаги боладан йиғламасликни сўраш ёки уни мажбурлаб тинчлантириш унга оғир юк бериб қўйиш билан баробар. 

Кўпинча ота-оналар боланинг кўз ёшларини кўришни хоҳламайдилар, чунки улар ўзлари стресс билан кураша олмайдилар. Агар ота-оналарнинг ўзларида бу давр қийин ўтган бўлса, яъни шу ёшда уларнинг хархашаларига жавобан дакки эшитишган бўлишса ёки хонага қамаб қўйишган бўлишса, фарзандларининг кўз ёшларини имкон қадар тезроқ тўхтатиш учун ҳамма нарса қилиб кўришади. Кимдир уршишни бошлайди, кимдир муаммони тезроқ ҳал қилиш учун нимадир таклиф қилади, кимдир жазолайди. Аммо бу усулларнинг барчаси болаларга ёрдам бериш эмас, балки ота-оналар учун ўзларини ҳимоя қилиш усулидир. Бола хархаша қилаётган пайтда ота-оналарнинг тинчланишлари тавсия этилади. 

4. Ҳар ким норози бўлишга ҳақли

Катталарнинг болага бирор тақиқ қўйилганда, сўзсиз рози бўлиши, қандайдир иш буюрилганда, дарҳол бажариш учун югуришини исташади. Аммо бола аллақачон ўз ҳис-туйғуларига эга бўлган шахсдир. Унинг шахсий майдони сизнинг истакларингиздан устун. Шунинг учун, сиз ҳис-туйғуларга эмас, балки ҳаракатларга эътибор беришингиз керак. Масалан, қўшимча ширинлик олишни тақиқлаганингизда, тақиқнинг бузилишидан ғазабланиш ўрнига боланинг кўз ёшлари сизнинг жахлингизни чиқариши мантиқан нотўғри ҳисобланади. 

5. Сабаблар тўғри келмаслиги ҳам мумкин

Агар бола арзимас нарса туфайли йиғласа, жанжал кўтарса, бу ҳеч қандай сабаб йўқ, дегани эмас. Эҳтимол, у чарчаган, оч қолган, етарлича ухламаган, ўзини яхши ҳис қилмагани учун йиғлаётган бўлиши мумкин. Жисмоний ноқулайликдан (масалан, бош оғриғидан) азоб чекаётганингизда, атрофингиздаги ҳамма нарса қанчалик ёқимсиз туйилишини ўйлаб кўринг. Кўп инсонлар билан мулоқот ёки гаджетлардан ортиқча фойдаланиш ҳам инжиқликни келтириб чиқаради. 

Инжиқликнинг яна бир кенг тарқалган сабаби зерикишдир. Масалан, поликлиникада навбатда турган ота-оналар баъзан болага: “Жим ўтир” дейишади. Ва негадир у безовталанади ва йиғлаб юборади. Дарҳақиқат, бола ўз энергиясини босишга мажбур бўлганда, у болани “портлатади”. Агар сиз бундай ҳолатларнинг олдини олишни истасангиз, фарзандингизни зериктирмасликка қилинг, ўзингиз билан ўйинчоқлар, китоблар олинг, шунда муаммолар камроқ бўлади.

6. Бола манипуляция қилмайди

Кўпчилик ота-оналарнинг фикрича, хархаша бу – манипуляция. Келинг, энг ҳайратланарли ҳолатни олайлик: фарзандингиз у истаган нарсани олиб бермагунингизча йиғлайди, аммо кўзидан кўз ёш чиқмайди. Манипуляциями? Умуман олганда, бу атама бошқа шахснинг хатти-ҳаракати алдаш ёки куч билан ўзгартирилишини англатади. Айтиш мумкинки, бола алдаяпти, чунки у ҳақиқатан ҳам йиғлашни хоҳламаяпти. 

Аммо кўпчилик болалар буни англамаган ҳолда бажаришади. Ҳақиқат шундаки, улар хоҳлаган нарсага эришишнинг йўлини ўрганиб олишган. Бироз хархаша қилинса, барча истак қондирилади. Ва бу умуман боланинг айёрлиги туфайли эмас, балки тажриба туфайли содир бўлади: ота-оналар бир неча марта ҳақиқий кўз ёшлари билан фикрларини ўзгартирадилар ва бу хотирада мустаҳкамланади. Яъни, муаммонинг сабаби манипуляция эмас, балки ота-оналарнинг номувофиқлигидир. Ва бундан қутулишнинг ягона йўли: хархаша туфайли қарорни ўзгартирмасликдир. 

Ота-оналарнинг хатти-ҳаракатлари алгоритми

• Инжиқлик билан қандай курашиш керак? Тезроқ тинчланинг. Балки, чуқур нафас оларсиз ёки ёрдам берадиган бошқа бирор нарса қилинг (олдиндан йўл топишингиз керак).

• Фарзандингизнинг ёнига ўтириб, унинг ҳис-туйғулари ҳақида гаплашинг. Ҳис-туйғулар даражаси чўққига чиққанда ёнида бўлинг. Қичқириқларга, айбловларга жавоб берманг – бу пайтда бола нима деяётганини ҳақиқатан ҳам тушунмайди.

• Агар мавжуд бўлса, вазиятдан чиқиш йўлини таклиф қилинг. Ёрдам бермоқчи эканлигингизни эслатиб қўйинг. Аммо дарҳол тинчланишга ундаманг, йиғлашни тўхтатишга мажбурламанг.

• Фарзандингизга энг кўп ёрдам берадиган тарзда тасалли беринг. Агар барчасини тўғри бажарсангиз, хархаша қилиш ярим соатдан кўпроқ давом этиши даргумон.

• 5 ёшдан ошган бола билан нима бўлганини, нимани ҳис қилганини, нима учун ўзини тўхтата олмаганини, нима ёрдам берганини хотиржамлик ва меҳр билан муҳокама қилиш керак. Лекин буни дарҳол эмас, масалан, кечқурун ухлашдан олдин қилиш тавсия этилади.


Лайфстайл


														
														АҚШда аёл ChatGPT ёрдамида судда ғалаба қозонди

АҚШда аёл ChatGPT ёрдамида судда ғалаба қозонди

Ню-Ёрклик тадбиркор Стейси Деннетт ChatGPT ёрдамида 2 минг долларлик қарздан қутулди.
20:17 / 15.10.2025

														
														Трендлар туфайли йўқотилаётган ўзлик

Трендлар туфайли йўқотилаётган ўзлик

Тренд ортидан қувиш, гўёки бошқалардан орқада қолмасликка уриниш инсонни ўзидан узоқлаштиради. У Инстаграмъдаги “идеал ҳаёт”…
12:17 / 10.08.2025

														
														Шошилинч ҳаётдан сокинлик сари: “Slow living” нима ва нега ҳозир бунинг айни пайти?

Шошилинч ҳаётдан сокинлик сари: “Slow living” нима ва нега ҳозир бунинг айни пайти?

Секин ҳаёт (slow living) нима?“Slow living” — бу ҳар бир кунни, ҳар бир ҳаракатни, ҳар бир дақиқани онгли равишда яшаш фалса…
12:18 / 26.05.2025

														
														Уй бекалари учун мотивацион тавсиялар

Уй бекалари учун мотивацион тавсиялар

Уй бекаси бўлиш — бу оддийликда мукаммаллик яратиш санъатидир. Уй бекалари — оиланинг юраги, муҳитнинг меъмори.
15:19 / 30.04.2025

														
														“Кальмар ўйини” сериали актрисаси саратондан вафот этди

“Кальмар ўйини” сериали актрисаси саратондан вафот этди

“Кальмар ўйини” сериалининг иккинчи мавсумида собиқ полиция ходими Хван Чжун-Хонинг онаси ролини ижро этган актриса Ли Жу-ши…
09:46 / 04.02.2025

														
														Нонушта учун энг зарарли озиқ-овқатларнинг рўйхати билан танишинг

Нонушта учун энг зарарли озиқ-овқатларнинг рўйхати билан танишинг

Балансли нонушта қилиш яхшироқ умумий овқатланиш билан боғлиқ бўлиб, танангизни руҳий ва жисмоний қийинчиликларни енгиш учун…
13:32 / 25.01.2025

														
														Инсайдер iPhone 17 Pro дизайни ва хусусиятлари ҳақида маълумот берди

Инсайдер iPhone 17 Pro дизайни ва хусусиятлари ҳақида маълумот берди

Флагман нафақат инновацион камера, балки одатий стандартларни ўзгартирувчи ноёб орқа панель дизайнини ҳам олади.
11:13 / 25.01.2025

														
														Россияда криптосауналар ишлаб чиқилди: улар сизни иситиб қўяди ва крипто пул олади

Россияда криптосауналар ишлаб чиқилди: улар сизни иситиб қўяди ва крипто пул олади

Санкт-Петербургдаги Luxury World Spa компанияси “Криптосауна” лойиҳасини тақдим этди. Янги маҳсулот ASIC (криптовалюта қазиб…
10:35 / 25.01.2025

														
														Ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни тўхтатишнинг фойдаси бўлдими?

Ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни тўхтатишнинг фойдаси бўлдими?

Ушбу тадқиқот амалга оширилгандан сўнг ўқувчиларнинг кўрсаткичлари ошган.
15:29 / 18.01.2025

Бу ҳам қизиқ

Lionel Messi миллиардерга айланди

Lionel Messi миллиардерга айланди

Аргентиналик футбол юлдузи Lionel Messiнинг бойлиги 1 миллиард долларга етди. Бу ҳақда Bloomberg хабар берди.
00:57 / 23.05.2026
Афғонистонда Ўзбекистон бошқарувидаги янги қуруқлик порти ишга тушди

Афғонистонда Ўзбекистон бошқарувидаги янги қуруқлик порти ишга тушди

Афғонистоннинг Мозори-Шариф шаҳрида “Ҳайратон — Мозори-Шариф” темирйўл линиясидаги 5-сонли қуруқлик порти фойдаланишга топши…
08:47 / 23.05.2026
Гвардиола “Сити”дан кетмоқда

Гвардиола “Сити”дан кетмоқда

Пеп Гвардиола 10 йиллик фаолиятидан сўнг, расман “Манчестер Сити” бош мураббийлигидан кетишини маълум қилди.
17:29 / 22.05.2026
Муқаддам судланган наркосавдогарлар узоқ муддатга қамалди

Муқаддам судланган наркосавдогарлар узоқ муддатга қамалди

Гиёҳвандлик жамият хавфсизлиги ва ёшлар келажагига жиддий таҳдид солувчи энг хавфли иллатлардан биридир.
07:13 / 22.05.2026
Курбон ҳайити муносабати билан эҳтиёжманд аҳолини қўллаб-қувватлаш чоралари муҳокама қилинди

Курбон ҳайити муносабати билан эҳтиёжманд аҳолини қўллаб-қувватлаш чоралари муҳокама қилинди

Президент Шавкат Мирзиёев Қурбон ҳайити муносабати билан эҳтиёжманд аҳолини ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш юза…
07:22 / 22.05.2026
Бўлажак ўқитувчилар билими тест орқали баҳоланади

Бўлажак ўқитувчилар билими тест орқали баҳоланади

Ўзбекистонда педагогика йўналишида таҳсил олаётган талабаларнинг билимларини ташқи диагностика орқали баҳолаш тизими жорий э…
14:46 / 21.05.2026
Пойтахтдаги энг арзон уйлар қайси ҳудудда?

Пойтахтдаги энг арзон уйлар қайси ҳудудда?

2026 йил апрель ойида Тошкент уй-жой бозорида фаоллик сезиларли пасайган. Ҳисоботларга кўра, ой давомида 44,5 мингта уй-жой …
17:26 / 21.05.2026
Фарғонада медиа соҳаси ривожига бағишланган йирик форум бўлиб ўтди

Фарғонада медиа соҳаси ривожига бағишланган йирик форум бўлиб ўтди

Фарғонада мингга яқин иштирокчини жамлаган Media forum ташкил этилди.
10:06 / 24.05.2026
“Майдонга дадил тушинг, юрагингизни бериб ўйнанг” — Саида Мирзиёева терма жамоага мурожаат қилди

“Майдонга дадил тушинг, юрагингизни бериб ўйнанг” — Саида Мирзиёева терма жамоага мурожаат қилди

Кеча Президентимиз Ўзбекистон миллий терма жамоасини Жаҳон чемпионатига кузатиш маросимида иштирок этди.
16:30 / 23.05.2026
Тинчлик кенгашининг Ғазо бўйича 15 бандлик режаси эълон қилинди

Тинчлик кенгашининг Ғазо бўйича 15 бандлик режаси эълон қилинди

Николай Младенов Доналд Трампнинг Ғазо бўйича “Кенг қамровли тинчлик режаси”ни амалга оширишга қаратилган 15 банддан иборат …
17:39 / 22.05.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!