Электр энергияси нархи ўсиши ортидан Буюк Британиядаги ҳар 10 заводнинг олтитаси ёпилиши мумкин. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги хабар берди.
Агентликнинг “MakeUK” ташкилотига асосланиб берган маълумотларига кўра, агар ҳукумат ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш бўйича зарур чораларни кўрмаса, саноат сектори янада чуқур инқирозга кириши мумкин.
“Ҳозирги вазият корхоналарни қийин танлов олдига қўйди: ишлаб чиқаришни камайтириш ёки якун вақт ичида ёрдам келмаса, заводларни ёпиш”, – дейилади хабарда.
Буюк Британиянинг янги бош вазири 5 сентябрь куни эълон қилинади, Лиз Трасс Консерватив партия етакчилик пойгасида рақиби Риши Сунакни мағлуб этиши кутилмоқда. Ҳукумат истеъмолчилар ва корхоналарга глобал энергия нархининг мисли кўрилмаган ўсиши билан курашишда кенгроқ ёрдам пакетини жорий қилиш кучли босим остида ҳаракат қилмоқда.
Бу ҳафта “S&P Global” томонидан эълон қилинган харид менежерлари индексига кўра, Британиянинг завод сектори аллақачон пасаймоқда. “MakeUK” сўрови шуни кўрсатадики, ҳозирда фабрикаларнинг 13 фоизи иш соатларини қисқартирган ёки энг юқори даврлардан қочади, 7 фоизи эса узоқроқ муддатга ишлаб чиқаришни тўхтатмоқда.
“MakeUK” бош ижрочи директори Стивен Фипсон эса янги ҳукумат фавқулодда чоралар кўриши кераклиги ва мамлкат аллақачон ўзининг глобал рақобатчиларидан орқада эканини таъкидлади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!