Америкалик тиктокер Анжела София 5 йилдан бери «будильник» овозидан қутулолмаяпти.
Гап шундаки, унинг телефони ҳар куни эрталаб соат 09:25 да автоматик тарзда сигнал чалади.
Тиктокер овозни йўқотиш учун «будильник» иловасини ўчириб ташлайди, ҳатто Appleʼнинг техник ходимларига мурожаат қилади. Аммо булар ҳам фойда бермайди. Компания ишчилари буни тушунарсиз ҳолат деб изоҳлаган.
София ҳатто янги смартфон ҳам сотиб олган, аммо ҳануз режалаштирилмaган «будильник» овозлари унга тинчлик бермаяпти.
Тиктокер бу ҳақда видео ишлаб, тармоққа жойлаган ва обуначиларидан маслаҳат сўраган. Изоҳларда унга турли таклифлар билдирилган, лекин ҳеч қайсиси иш бермаган.
Баъзи тармоқ фойдаланувчилар Софияга бунга кўникиб яшаш кераклигини айтишган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!