Бирлашган Араб Амирликларида тинчлик, ижтимоий адолат ва динлараро тотувликни мустаҳкамлашга хизмат қилувчи нуфузли “Инсоний биродарлик” (Заед Award for Human Fraternity) мукофоти совриндорлари маълум бўлди.
Бу йилги мукофот Озарбайжон ва Арманистон ўртасидаги тарихий тинчлик келишуви ҳамда ҳуқуқ ҳимоячиси Зарқа Яфталига насиб этди.
Эътиборли жиҳати шундаки, мукофот совриндорларини аниқлаган халқаро ҳакамлар ҳайъати таркибида Марказий Осиёнинг ягона вакили — Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева иштирок этди.
Ушбу иштирок Ўзбекистоннинг глобал гуманитар ташаббуслар ва маданиятлараро мулоқотни ривожлантиришдаги роли халқаро миқёсда юксак эътироф этилаётганининг яққол намунасидир.
Маълумот учун: тақдирлаш маросими 2026 йил 4 февраль куни БМТ томонидан белгиланган Халқаро инсон биродарлиги кунида бўлиб ўтади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!