Энергетика вазирлиги хабарига кўра, совуқ ҳаво оқими натижасида автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари (метан заправкалар) фаолиятига киритилаётган қисқа муддатли чеклов муносабати билан биржа савдоларига чиқарилаётган автобензин ҳажми оширилади. Бунинг учун барча ҳудудларда зарур миқдорда захиралар яратилди. Истеъмолчиларнинг автобензинга бўлган талабини тўлиқ қондириш масаласи давлат назоратига олиниб, барча зарурий чоралар кўрилган.
“Шу ўринда хусусий автозаправкалар эгаларидан нархларни сунъий равишда оширмасликларини, автобензинни сифат ва миқдор жиҳатидан тўғри сотишларини сўраймиз. Назорат тадбирлари кучайтирилиб, нархларнинг асоссиз равишда ошириб юборилишига йўл қўйилмайди”, – дейилади вазирлик хабарида.
“Ўзбекнефтгаз” матбуот котиби қайд этишича, шу кунга қадар биржа савдоларига қўйилаётган кунлик 3700 тонна бензин талаб ва таклифга қараб 5000 тоннагача оширилади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!