Вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси маълум қилишича, жорий йилнинг 15-апрель куни Бухоро шаҳрида маст ҳолда автомобил бошқарган ҳайдовчи йўл-транспорт ҳодисасини содир этган. Маълумотларга кўра, 1981 йилда туғилган ҳайдовчи Chery русумли автомобилда ҳаракатланиб кетаётган вақтида пиёдалар ўтиш жойи яқинида Lacetti автомобилининг орқа қисмига урилиб кетган. Шунингдек, у йўлдан ўтаётган 2021 йилда туғилган болани ҳам уриб юборган.
Тиббий текширув натижасида ҳайдовчи спиртли ичимлик таъсирида автомобил бошқаргани аниқланиб, унинг мастлик ҳолати тегишли тартибда расмийлаштирилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!