Қашқадарё вилоятида ер муносабатлари соҳасидаги қонунбузилишларга қарши курашиш доирасида тезкор тадбирлар ўтказилиб, бир нечта ноқонуний ҳолатларга чек қўйилди.
Аниқланишича, Қарши туманида кадастр бўлими етакчи инспектори мансабдор танишлари орқали фуқаро томонидан ноқонуний эгаллаб олинган 12 сотих ер майдони учун белгиланган 82 млн сўмлик жаримани бекор қилиб бериш ҳамда кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш эвазига 2 минг АҚШ доллари олган вақтида қўлга олинган.
Шунга ўхшаш ҳолат Шаҳрисабз туманида ҳам аниқланиб, унда муқаддам судланган шахс ва кадастр ходими ўзаро тил бириктириб, деҳқон хўжалигига тегишли 9 сотих ер майдонини бошқа шахс номига расмийлаштириб бериш эвазига 7 минг АҚШ доллари талаб қилган. Улар олдиндан 4 минг доллар олган вақтида ушланди.
Ҳозирда ҳар икки ҳолат юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Фуқаролардан шундай қонунбузилиш ҳолатларига дуч келса, тегишли органларга мурожаат қилиш сўралади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!