$
12816.11 UZS
-11.79
132.86 UZS
0.01
13836.27 UZS
3.95
22° Кечаси

Давлат раҳбарлари кооперация лойиҳаларини ишга туширди

17:50 / 23.08.2024

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев икки мамлакат ишбилармонлари билан учрашув ўтказдилар.

Тадбирда Озарбайжоннинг PASHA Holding, SOCAR, SOFAZ, Агаларов Development, Silk Way Group, Matanat, Sarda Group, AzerGold, Азермаш, Озарбайжон инвестиция холдинги, “Озарбайжон темир йўллари”, “Алят” эркин иқтисодий зонаси ва бошқа етакчи компаниялари раҳбарлари ҳамда вакиллари иштирок этдилар.

Ўзбекистон Президенти ишбилармонларни самимий қутлаб, уларнинг мамлакатларимиз ўртасидаги савдо-иқтисодий шерикликни кенгайтиришдаги муҳим ўрнини алоҳида таъкидлади.

“Сизлар инновацияларни дадиллик билан жорий этиб, корхоналар ва иш ўринларини яратиб, иқтисодиётнинг ҳаракатлантирувчи кучи бўлаяпсиз”, – деди Шавкат Мирзиёев.

Бундай шаклда илк бор ўтказилаётган тадбир икки мамлакат савдо-иқтисодий ҳамкорлигида янги босқични бошлаб бериши қайд этилди.

Давлатимиз раҳбари бугунги саммитнинг салмоқли натижалари ҳақида мамнуният билан сўзлади. Музокараларда ҳамкорликнинг кенг қамровли кун тартиби муҳокама қилиниб, истиқболли “ўсиш нуқталари” белгилаб олинди. Давлатлараро олий кенгашнинг биринчи мажлиси бўлиб ўтди, Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартнома имзоланди.

“Биз давлатлараро ҳамкорликнинг энг юқори босқичига чиқдик ва Ўзбекистон-Озарбайжон муносабатларида амалда янги саҳифа очдик”, – деди Ўзбекистон раҳбари.

Музокараларнинг асосий якунлари сифатида мамлакатларимизда бизнес учун янада қулай шароитлар яратиш ва ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, жумладан, биргаликда ташқи бозорларга чиқиш бўйича келишувларга эришилгани таъкидланди.

Сўнгги йилларда бу борада катта ютуқларга эришилди. Товар айирбошлаш ҳажми ва қўшма корхоналар сони бир неча баробар ошди, қатор кооперация лойиҳалари муваффақиятли амалга оширилмоқда, ҳудудлараро алмашинувлар фаоллашди, қўшма Инвестиция компанияси самарали фаолият юритмоқда.

Бундан ташқари, куни кеча ўтган бизнес форумида умумий қиймати 2 миллиард доллардан ортиқ битим ва шартномалар имзоланди.

Президентимиз Ўзбекистон ва Озарбайжон етакчилари томонидан эълон қилинган Иқтисодий кооперация йили доирасидаги муҳим вазифаларни амалга оширишда айнан бизнес асосий драйвер бўлиши ва ҳал қилувчи роль ўйнаши кераклигини алоҳида таъкидлади.

Бу ҳамкорликнинг 20 та устувор йўналиши бўйича истиқболли лойиҳалардир.

“Биз ҳурматли Илҳом Ҳайдарович билан бир фикрдамиз: ҳамкорлик келажаги бизнесга боғлиқ, икки мамлакат ўртасидаги кўп қиррали муносабатларнинг эртанги куни сизларга боғлиқ” – дея хулоса қилди Шавкат Мирзиёев.

Давлатимиз раҳбари тадбиркорларнинг самарали ва қулай фаолият юритиши учун барча зарур шароитлар яратилишини таъкидлади.

Ўз навбатида, икки мамлакатнинг етакчи компаниялари раҳбарлари кўрсатилаётган эътибор учун Ўзбекистон ва Озарбайжон Президентларига миннатдорлик билдириб, янги кооперация лойиҳаларини амалга ошириш бўйича аниқ режалари ҳақида маълумот бердилар.

Учрашув якунида давлат раҳбарлари кооперация лойиҳаларини ишга тушириш маросимида иштирок этдилар.

Тошкент шаҳрида меҳмонхона ва турар жой мажмуаларини барпо этиш, Қашқадарё вилоятида қурилиш материалларини ишлаб чиқариш, Озарбайжонда тўқимачилик кластерлари ҳамда тикувчилик фабрикасини ташкил этиш ва бошқа лойиҳалар шулар жумласидан.

Президентлар ушбу лойиҳаларга старт берар экан, улар ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, замонавий ишлаб чиқариш қувватлари ва янги иш ўринлари яратишга хизмат қилишини таъкидладилар.

 



														
														25 октябрь куни қандай об-ҳаво кузатилади?

25 октябрь куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини…
22:56 / 24.10.2024

														
														Президент бир гуруҳ Ички ишлар органлари ходимларини мукофотлади

Президент бир гуруҳ Ички ишлар органлари ходимларини мукофотлади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ички ишлар органлари ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ ходимларни мукофотлаш…
19:59 / 24.10.2024

														
														Бош прокуратура Тошкентда ҳаво ифлосланиши билан боғлиқ қоидабузарликларни ўз назоратига олди

Бош прокуратура Тошкентда ҳаво ифлосланиши билан боғлиқ қоидабузарликларни ўз назоратига олди

Тошкент шаҳрида атмосфера ҳавосининг ифлосланиш даражасининг ортиб бораётганлиги ва “салбий” рейтингларда етакчи ўринларга ч…
16:41 / 24.10.2024

														
														Тошкентнинг дренаж тизимини яхшилашга 6 млрд сўм йўналтирилади

Тошкентнинг дренаж тизимини яхшилашга 6 млрд сўм йўналтирилади

Тошкент шаҳар ҳокимининг 22 октябрдаги қарорига мувофиқ, жорий йилнинг учинчи чораги якунлари бўйича маҳаллий бюджетнинг орт…
14:13 / 24.10.2024

														
														24 октябрь куни қандай об-ҳаво кузатилади?

24 октябрь куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 24 октябрь куни Тошкентда ҳаво бироз булутли…
22:27 / 23.10.2024

														
														Шавкат Мирзиёев Янги тараққиёт банки президенти Дилма Русефни қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Янги тараққиёт банки президенти Дилма Русефни қабул қилди

Ҳамкорлик бўйича аниқ лойиҳаларини тайёрлаш учун қўшма экспертлар гуруҳини тузишга келишиб олинди.
21:28 / 23.10.2024

														
														Шавкат Мирзиёев БРИКС саммити доирасида Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған билан учрашди

Шавкат Мирзиёев БРИКС саммити доирасида Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған билан учрашди

Ўзбекистон-Туркия кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини янада чуқурлаштириш бўйича долзарб масалалар атрофлича кў…
20:31 / 23.10.2024

														
														Сирдарёда ўқитувчини урган опа-сингилларнинг онаси жаримага тортилди

Сирдарёда ўқитувчини урган опа-сингилларнинг онаси жаримага тортилди

2024 йилнинг 20 октябрь куни ижтимоий тармоқларда Сирдарё вилояти Сирдарё тумани “Тараққиёт” маҳалласида жойлашган 2-умумий …
16:58 / 23.10.2024

														
														Темурийлар даврига оид муҳташам Қуръон мусҳафи топилди

Темурийлар даврига оид муҳташам Қуръон мусҳафи топилди

Тошкентда бўлиб ўтаётган халқаро маданий мерос ҳафталиги доирасида Француз тадқиқотлар миллий марказининг профессори Карим И…
11:22 / 23.10.2024

														
														Бобурийларга тегишли муҳташам альбом Берлин кутубхонасидан топилди

Бобурийларга тегишли муҳташам альбом Берлин кутубхонасидан топилди

Тошкентда бўлиб ўтаётган Ўзбекистон халқаро маданий мерос ҳафталигида бу ҳақида маълум қилинди.
11:19 / 23.10.2024

Бу ҳам қизиқ

Шавкат Мирзиёев Татаристон давлат мукофоти билан тақдирланди (видео)

Шавкат Мирзиёев Татаристон давлат мукофоти билан тақдирланди (видео)

Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
09:05 / 24.10.2024
Норвегия ҳукумати 15 ёшгача бўлган болаларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни тақиқламоқчи

Норвегия ҳукумати 15 ёшгача бўлган болаларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни тақиқламоқчи

The Guardian нашри Норвегия ҳукумати 15 ёшгача бўлган болаларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни тақиқламоқчилиги ҳақида х…
17:45 / 24.10.2024
Чатбот билан мулоқотда бўлган 14 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

Чатбот билан мулоқотда бўлган 14 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

The New York Times газетаси АҚШнинг Флорида штатида истиқомат қилувчи Меган Л.Гарсия Character.ai иловасини яратган компания…
10:02 / 24.10.2024
Бош прокуратура Тошкентда ҳаво ифлосланиши билан боғлиқ қоидабузарликларни ўз назоратига олди

Бош прокуратура Тошкентда ҳаво ифлосланиши билан боғлиқ қоидабузарликларни ўз назоратига олди

Тошкент шаҳрида атмосфера ҳавосининг ифлосланиш даражасининг ортиб бораётганлиги ва “салбий” рейтингларда етакчи ўринларга ч…
16:41 / 24.10.2024
Энди шифокорларга рентген тасвирлари орқали суяклар синишини аниқлашда сунъий интеллект ёрдам беради

Энди шифокорларга рентген тасвирлари орқали суяклар синишини аниқлашда сунъий интеллект ёрдам беради

Британия Миллий соғлиқни сақлаш ва тиббий ёрдамни такомиллаштириш институти (НИCЕ) сунъий интеллект рентген тасвирларини таҳ…
12:22 / 23.10.2024
БМТ бош котиби Исроилни Ғазо секторини блокада қилишни тўхтатишга чақирди

БМТ бош котиби Исроилни Ғазо секторини блокада қилишни тўхтатишга чақирди

Ҳозирда Исроил ҳарбийлари Ғазо ҳудудига киришни тўсиб қўйган.
12:23 / 24.10.2024
Украина собиқ президентининг ўғли Россия фуқаролигини олди

Украина собиқ президентининг ўғли Россия фуқаролигини олди

РИА Новости’нинг хабар беришича, Украина собиқ президенти Виктор Януковичнинг ўғли Александр Россия фуқаролигини олган.
13:16 / 24.10.2024
Бизнинг организмимиз соатлар бўйича қандай ишлайди?

Бизнинг организмимиз соатлар бўйича қандай ишлайди?

6:00 — тананинг тўлиқ тетикланиши учун кортизол даражаси ошади.
16:29 / 24.10.2024
25 октябрь куни қандай об-ҳаво кузатилади?

25 октябрь куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини…
22:56 / 24.10.2024
Президент бир гуруҳ Ички ишлар органлари ходимларини мукофотлади

Президент бир гуруҳ Ички ишлар органлари ходимларини мукофотлади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ички ишлар органлари ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ ходимларни мукофотлаш…
19:59 / 24.10.2024

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!