Саида Мирзиёева Самарқанд вилоятида бир қатор инфратузилма лойиҳалари, жумладан Янги Ўзбекистон массивини ривожлантириш ишларини кўздан кечирди.
Ташриф давомида таъмирга муҳтож объектлар, жумладан мусиқа мактаби ҳамда Геологлар маҳалласидаги болалар боғчаси ҳолати ўрганилди. Маълум қилинишича, реконструкциядан сўнг ушбу боғча тубдан янгиланиб, Самарқанддаги энг йирик мактабгача таълим муассасасига айланиши ва 600 нафаргача болани қабул қилиши режалаштирилган.
Шунингдек, ташриф якунида вилоят ва туманлар раҳбарияти билан учрашув ўтказилди. Унда ҳудудларни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ва келгусидаги режалар муҳокама қилинди.
Кўрилаётган барча ўзгаришлар давлат раҳбари томонидан илгари сурилган ҳудудларни ривожлантириш бўйича тизимли ислоҳотларнинг бир қисмидир.
Жойлардаги ишларни бевосита кўздан кечириш эса амалга оширилаётган лойиҳалар ижросини реал баҳолаш имконини бермоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!