$
12014.48 UZS
-39.55
166.61 UZS
-0.44
13858.70 UZS
-73.35
31° Кечаси 18°

Аҳоли ўн сотихдан 250 миллион сўмгача даромад олишга ўқитилмоқда

16:53 / 27.04.2026

Президент Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятига ташрифи чоғида “Қува Агростар” корхонаси фаолияти билан танишди.

Мамлакатимиз қишлоқ хўжалигида маҳсулотни етиштирибгина қолмай, юқори қўшилган қиймат яратиш, қайта ишлаш ва экспортга йўналтириш ҳажмларини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шу мақсадда “Uzagrostar xolding” компанияси ташкил этилиб, унинг таъсисчилигида 21 та туманда ихтисослаштирилган аграр мажмуалар иш бошлади.

Соҳадаги асосий муаммолардан бири ишлаб чиқариш занжирининг тарқоқлиги эди. Деҳқон маҳсулот етиштирар, аммо уни сақлаш, саралаш, қадоқлаш ва ташқи бозорга чиқариш имконияти чекланган эди. Ихтисослашган агрокомплекслар эса айнан шу бўшлиқни тўлдирмоқда.

Улардан бири “Қува Агростар” корхонаси. Қува туманида жойлашган мажмуа йилига 12 турдаги 5 минг тонна маҳсулотни етиштиришдан тортиб, сақлаш, қайта ишлаш, қадоқлаш ва экспортгача бўлган жараёнларни ягона занжирда бирлаштирган.

Корхонанинг Италия, Испания, Германия ва Хитойдан келтирилган замонавий технологиялари ва Global GAP, ISO 22000, Halal ва HACCP каби халқаро сертификатлари маҳсулот сифати ва миллий брендга бўлган ишончни мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.

Тизимли ёндашув натижасида 2025 йилда илк бор Япония ва Жанубий Корея каби талабчан бозорларга авиатранспорт орқали маҳсулот экспорт қилинди. Жорий йилда 25 миллион долларлик маҳсулотни ташқи бозорга етказиш режалаштирилган.

Тумандаги 33 та маҳалладан 3 мингта хонадон ва 1 мингта деҳқон хўжалиги билан кооперация алоқалари йўлга қўйилган. Одамларга 10 сотих томорқадан 250 миллион сўмгача даромад олиш амалиёти ўргатилмоқда.

Шу ернинг ўзида аҳолига томорқадан самарали фойдаланишни ўргатиш ва маҳаллаларни чуқур ихтисослаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар тақдимот қилинди.

Томорқа шунчаки қўшимча даромад манбаи эмас, балки оилавий тадбиркорликнинг самарали йўналишига айланиши муҳим экани таъкидланди. Аҳолига уруғ танлаш, агротехник тадбирларни тўғри бажариш, сифатли ҳосил олиш, маҳсулотни бозор талабига мос ҳолда тайёрлаш ва экспорт стандартларига мувофиқ қадоқлаш бўйича амалий кўникмалар бериш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

Давлатимиз раҳбари “Қува Агростар” эришган натижаларни юқори баҳолаб, ердан самарали фойдаланиш, маҳсулотни чуқур қайта ишлаш ва экспортга йўналтириш орқали юқори қўшилган қиймат яратиш, энг муҳими, деҳқон ва томорқа эгалари даромадини сезиларли даражада ошириш муҳим эканини таъкидлади. Шу мақсадда Фарғона вилоятида 50 минг гектар ер майдонида тажриба тариқасида илғор агротехнологияларга асосланган қишлоқ хўжалиги тизими жорий этилиши белгиланди.



														
														Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати 42 даражагача кўтарилади

Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати 42 даражагача кўтарилади

Дам олиш кунлари республика ҳудудининг катта қисмида қуруқ ва асосан кам булутли об-ҳаво сақланиб туради.
15:34 / 12.06.2026

														
														34 килограммдан ортиқ гиёҳвандлик воситалари мусодара қилинди

34 килограммдан ортиқ гиёҳвандлик воситалари мусодара қилинди

Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар органлари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида 34 килограммдан о…
11:57 / 12.06.2026

														
														Болаларга автомобиль бошқаришга рухсат берганлик учун жавобгарлик кучайтирилади

Болаларга автомобиль бошқаришга рухсат берганлик учун жавобгарлик кучайтирилади

Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида ўтказилган тақдимотда вояга етмаганларга автомобиль бошқаришга рухсат берилиши билан боғл…
08:24 / 12.06.2026

														
														Бугун, 12-июнь куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Бугун, 12-июнь куни қандай об-ҳаво кузатилади?

ТОШКЕНТ ШАҲРИҲаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади, 10-12 м/с гача кучайи…
17:41 / 11.06.2026

														
														“Ўткан кунлар” саҳнаси жонланган маскан

“Ўткан кунлар” саҳнаси жонланган маскан

Марғилон шаҳрида барпо этилган “Бурҳониддин Марғиноний илмий-маърифий ва туризм мажмуаси” Фарғона водийсидаги энг йирик замо…
17:35 / 11.06.2026

														
														Ўзбекистонда 17 мингта эски уй реновация қилиниши мумкин

Ўзбекистонда 17 мингта эски уй реновация қилиниши мумкин

1991 йилгача қурилган 17 мингта турар жойни реновация қилиш режалаштирилмоқда. Бунинг учун реновация жараёнларини тартибга с…
17:15 / 11.06.2026

														
														Ўзбекистонда балиқ етиштириш ҳажми 500 минг тоннадан оширилади

Ўзбекистонда балиқ етиштириш ҳажми 500 минг тоннадан оширилади

Президент Шавкат Мирзиёевга балиқчилик тармоғини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлашга қаратилган янги таклифлар тақдим этилди
16:05 / 11.06.2026

														
														Жиззахдаги аттракцион қулаб тушди, 4 киши шифохонага ётқизилди

Жиззахдаги аттракцион қулаб тушди, 4 киши шифохонага ётқизилди

10 июнь куни соат тахминан 22:00 да Жиззах шаҳридаги Ўрда экологик маданият ва истироҳат боғида жойлашган, “Ниятжон нияти” М…
15:37 / 11.06.2026

														
														3 ёшли бола боғча транспортида унутилиб, вафот этди​

3 ёшли бола боғча транспортида унутилиб, вафот этди​

Қашқадарё вилоятининг Қамаши туманида оилавий нодавлат боғча ходимларининг эътиборсизлиги сабабли 3 ёшли тарбияланувчи иссиқ…
12:44 / 11.06.2026

														
														“Францияга бориш шарт эмас” — лаванда боғи энди Ўзбекистонда

“Францияга бориш шарт эмас” — лаванда боғи энди Ўзбекистонда

Франциядаги машҳур Прованс далаларини кўриш учун энди минглаб километр йўл босиш шарт эмас.
12:42 / 11.06.2026

Бу ҳам қизиқ

Қаршида ҳуқуқ фаоли қийноққа учрагани айтилмоқда

Қаршида ҳуқуқ фаоли қийноққа учрагани айтилмоқда

Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида ҳуқуқ фаоли Жавоҳир Мўминовга нисбатан қийноқ қўллангани ҳақида даъволар янгради. Бу ҳақ…
09:23 / 11.06.2026
Ўзбекистонда 17 мингта эски уй реновация қилиниши мумкин

Ўзбекистонда 17 мингта эски уй реновация қилиниши мумкин

1991 йилгача қурилган 17 мингта турар жойни реновация қилиш режалаштирилмоқда. Бунинг учун реновация жараёнларини тартибга с…
17:15 / 11.06.2026
3 ёшли бола боғча транспортида унутилиб, вафот этди​

3 ёшли бола боғча транспортида унутилиб, вафот этди​

Қашқадарё вилоятининг Қамаши туманида оилавий нодавлат боғча ходимларининг эътиборсизлиги сабабли 3 ёшли тарбияланувчи иссиқ…
12:44 / 11.06.2026
Исроил ўзбекистонликлар учун янги меҳнат бозорига айланмоқдами?

Исроил ўзбекистонликлар учун янги меҳнат бозорига айланмоқдами?

Исроил ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари орасида кўп тилга олинмаса-да, сўнгги йилларда ушбу мамлакат Ўзбекистон фуқаролари у…
12:17 / 10.06.2026
Расман! Жозе Моуриньо “Реал Мадрид” бош мураббийи этиб тайинланди

Расман! Жозе Моуриньо “Реал Мадрид” бош мураббийи этиб тайинланди

Португалиялик мутахассис Жозе Моуриньо расман “Реал Мадрид” бош мураббийи этиб тайинланди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати маъ…
08:28 / 12.06.2026
“Ўткан кунлар” саҳнаси жонланган маскан

“Ўткан кунлар” саҳнаси жонланган маскан

Марғилон шаҳрида барпо этилган “Бурҳониддин Марғиноний илмий-маърифий ва туризм мажмуаси” Фарғона водийсидаги энг йирик замо…
17:35 / 11.06.2026
Фарғонада гашиш сотган 19 ёшли йигит 8 йилга озодликдан маҳрум қилинди

Фарғонада гашиш сотган 19 ёшли йигит 8 йилга озодликдан маҳрум қилинди

Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманида гиёҳванд модда савдоси билан шуғулланган 19 ёшли йигит суд ҳукми билан 8 йил муддатга …
17:45 / 10.06.2026
Бугун, 12-июнь куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Бугун, 12-июнь куни қандай об-ҳаво кузатилади?

ТОШКЕНТ ШАҲРИҲаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади, 10-12 м/с гача кучайи…
17:41 / 11.06.2026
Ўзбекистонликлар неча ёшда оила қуришмоқда?

Ўзбекистонликлар неча ёшда оила қуришмоқда?

Ўзбекистонда 2025 йилда биринчи марта никоҳдан ўтаётган эркакларнинг ўртача ёши 25,6 ёшни, аёлларники эса 21,4 ёшни ташкил э…
17:17 / 10.06.2026
Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати 42 даражагача кўтарилади

Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати 42 даражагача кўтарилади

Дам олиш кунлари республика ҳудудининг катта қисмида қуруқ ва асосан кам булутли об-ҳаво сақланиб туради.
15:34 / 12.06.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!