$
12020.48 UZS
4.52
158.77 UZS
-1.53
14048.33 UZS
-3.13
31° Кечаси 18°

Президент Қўқон шаҳрида барпо этилаётган янги массив билан танишди

13:12 / 27.04.2026

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Фарғона вилоятига ташрифи Қўқон шаҳридаги “Янги Ўзбекистон” массивида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишишдан бошланди.

Мамлакатимизда аҳолининг яшаш шароитини яхшилаш, замонавий шаҳарсозлик андозаларини ҳудудларга олиб киришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борада жойларда барпо этилаётган “Янги Ўзбекистон” массивлари халқимиз фаровонлигини оширишга қаратилган йирик ижтимоий лойиҳалардан бири бўлмоқда.

Қадимий Қўқон шаҳрида қад ростлаётган янги массив ҳам нафақат уй-жой мажмуаси, балки ҳудуднинг иқтисодий ва ижтимоий қиёфасини ўзгартирувчи замонавий марказ сифатида шаклланмоқда.

Қўқон азалдан аҳоли зич яшайдиган, тадбиркорлик ривожланган шаҳарлардан бири. Шу боис, бу ерда турар жойга бўлган талаб йил сайин ортиб бормоқда. Эскирган инфратузилма ва чекланган яшаш майдонлари шаҳарни янги асосда кенгайтиришни тақозо этмоқда.

Президентимизнинг икки йил аввал Фарғона вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқлари асосида бунёд этилаётган мазкур массив айнан шу эҳтиёжга амалий ечим бўлмоқда. Бу ерда оилалар замонавий ва барча қулайликларга эга хонадонлар билан таъминланмоқда.

Массивни барпо этиш учун жами 1 триллион 850 миллиард сўм маблағ йўналтирилган. Ҳудудда 25 минг нафар аҳоли яшашига мўлжалланган яхлит инфратузилма шакллантирилмоқда. 84 та кўп қаватли уй билан бирга замонавий мактаблар, мактабгача таълим ташкилотлари, олий ўқув юрти, бизнес ва савдо марказлари ҳамда аҳоли дам олиши учун боғлар барпо этилиши кўзда тутилган.

Бу ишлар янги массив аҳолиси учун уйидан узоқлашмаган ҳолда ишлаш, таълим олиш, савдо ва хизматлардан фойдаланиш, мазмунли ҳордиқ чиқариш имкониятини яратади.

Бугунги кунда лойиҳанинг биринчи босқичи муваффақиятли якунланди, 4 минг 394 та хонадондан иборат 56 та ўн қаватли уй фойдаланишга топширилди. Тайёр таъмирли хонадонлар аҳолига 35 фоизлик бошланғич тўлов асосида, йиллик 16 фоиз ставка билан 20 йил муддатга берилмоқда.

Давлатимиз раҳбари янги хонадонлардан бирига кириб, яратилган шароитлар ва жиҳозланиши билан танишди. Массивнинг ижтимоий аҳамиятига алоҳида тўхталиб, бу ерда шаклланаётган янги муҳит одамларнинг дунёқараши, ҳаёт сифати ва турмуш маданиятини юксалтиришга хизмат қилиши кераклигини таъкидлади.

Фарғоналик нуронийлар билан самимий суҳбат бўлиб ўтди.

Улар ижтимоий давлат тамойили асосида жойларда инсон манфаатлари таъминланаётгани, замонавий таълим ва тиббиёт муассасалари, обод маҳаллалар, янги корхоналар ва тадбиркорлик имкониятлари аҳоли ҳаётини ўзгартираётганини таъкидлади. Нуронийлар бу ишлар юртда тўкинлик, фаровонлик ва ижтимоий барқарорликни мустаҳкамлаётганини айтиб, давлатимиз раҳбарига миннатдорлик билдирди.

Шу ернинг ўзида Президентимиз “Янги Ўзбекистон” массивининг иккинчи босқичи ҳамда Қўқон шаҳрини ривожлантириш бўйича тақдимот билан танишди.



														
														Фарғона водийсида янги электропоезд қатнови йўлга қўйилди

Фарғона водийсида янги электропоезд қатнови йўлга қўйилди

Фарғона водийсида Қўқон, Наманган, Андижон ва Марғилон шаҳарларини боғловчи янги электропоезд қатнови йўлга қўйилди.
14:27 / 27.04.2026

														
														Президент Қўқон шаҳрида барпо этилаётган янги массив билан танишди

Президент Қўқон шаҳрида барпо этилаётган янги массив билан танишди

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Фарғона вилоятига ташрифи Қўқон шаҳридаги “Янги Ўзбекистон” массивида амалга оширилаётган бунё…
13:12 / 27.04.2026

														
														Андижондаги истироҳат боғида аттракцион қулаб тушди

Андижондаги истироҳат боғида аттракцион қулаб тушди

Андижон вилояти ФВБ Боғишамолда рўй берган ҳодиса тўғрисида маълумот берди.
11:39 / 27.04.2026

														
														Тошкент шаҳар ҳокимига икки ўринбосар тайинланди

Тошкент шаҳар ҳокимига икки ўринбосар тайинланди

Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умрзоқовга янги ўринбосарлар тайинланди.
09:38 / 27.04.2026

														
														Тошкент вилоятида нарколаборатория фош этилди

Тошкент вилоятида нарколаборатория фош этилди

Ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғ…
09:27 / 27.04.2026

														
														Тошкент вилоятида 63 минг доллар пора талаб қилган ФВБ раҳбари қўлга тушди

Тошкент вилоятида 63 минг доллар пора талаб қилган ФВБ раҳбари қўлга тушди

Тошкент вилоятида Фавқулодда вазиятлар тизимига алоқадор мансабдор шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
14:11 / 26.04.2026

														
														Самарқандда икки нафар вояга етмаган қизга нисбатан зўравонлик

Самарқандда икки нафар вояга етмаган қизга нисбатан зўравонлик

Тойлоқ туманида вояга етмаган икки нафар қизга нисбатан зўравонлик ҳолати юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.
13:40 / 26.04.2026

														
														Қўқон ва Бекободда ноқонуний тамаки ва алкоголь савдоси фош этилди

Қўқон ва Бекободда ноқонуний тамаки ва алкоголь савдоси фош этилди

Қўқон ва Бекобод шаҳарларида алкоголь ҳамда тамаки маҳсулотларининг ноқонуний савдоси аниқланиб, йирик миқдордаги маҳсулотла…
11:03 / 26.04.2026

														
														Қашқадарёда медиа ёндашув ўзгардими?

Қашқадарёда медиа ёндашув ўзгардими?

Қашқадарё вилояти медиа ҳафталик лойиҳасининг тўртинчи манзилига айланди ва айнан шу босқичда ҳафталик давомида ўтилган барч…
21:10 / 25.04.2026

														
														Наманганда ноқонуний пул ўтказмалари билан шуғулланган гуруҳ ушланди

Наманганда ноқонуний пул ўтказмалари билан шуғулланган гуруҳ ушланди

Наманган вилоятининг Давлатобод туманида ноқонуний равишда йирик миқдордаги пул ўтказмалари билан шуғулланган жиноий гуруҳ ф…
16:01 / 25.04.2026

Бу ҳам қизиқ

Екатеринбургдаги дрон ҳужуми: 6 киши жароҳат олди, эвакуация амалга оширилди

Екатеринбургдаги дрон ҳужуми: 6 киши жароҳат олди, эвакуация амалга оширилди

Екатеринбургда турар жой мажмуасига дрон ҳужуми оқибатида 6 киши жабрланган, 50 нафар аҳоли эвакуация қилинган.
12:20 / 25.04.2026
Фарғона водийсида янги электропоезд қатнови йўлга қўйилди

Фарғона водийсида янги электропоезд қатнови йўлга қўйилди

Фарғона водийсида Қўқон, Наманган, Андижон ва Марғилон шаҳарларини боғловчи янги электропоезд қатнови йўлга қўйилди.
14:27 / 27.04.2026
Ким Чен Ин армия машғулотларини кузатди

Ким Чен Ин армия машғулотларини кузатди

Ким Чен Ин Корея Халқ армияси бўлинмалари ўртасида ўтказилган миномёт экипажлари мусобақасини шахсан кузатди.
16:22 / 26.04.2026
Трамп ва рафиқаси иштирок этган тадбирда отишма юз берди

Трамп ва рафиқаси иштирок этган тадбирда отишма юз берди

АҚШ пойтахтида ўтказилган нуфузли White House Correspondents’ Din вақтида кескин ҳолат юз берди. Тадбир Washington Hilton ме…
09:58 / 26.04.2026
Тошкент вилоятида 63 минг доллар пора талаб қилган ФВБ раҳбари қўлга тушди

Тошкент вилоятида 63 минг доллар пора талаб қилган ФВБ раҳбари қўлга тушди

Тошкент вилоятида Фавқулодда вазиятлар тизимига алоқадор мансабдор шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
14:11 / 26.04.2026
Сел ортидан нефть Сурхондарё дарёсига қўшилгани аниқланди

Сел ортидан нефть Сурхондарё дарёсига қўшилгани аниқланди

Ижтимоий тармоқларда Қумқўрғон тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи сув ҳавзаси рангининг кескин ўзгаргани акс этган видеолар тарқал…
16:58 / 24.04.2026
Оҳангаронда икки ғишт заводи фаолияти вақтинча тўхтатилди

Оҳангаронда икки ғишт заводи фаолияти вақтинча тўхтатилди

Оҳангарон туманида жойлашган икки ғишт ишлаб чиқариш корхонаси фаолияти Экология қўмитаси қарорига кўра вақтинча тўхтатилди.
11:09 / 25.04.2026
Электр тармоқлари муҳандислари пора билан ушланди

Электр тармоқлари муҳандислари пора билан ушланди

Тошкент шаҳри туманларидан бирида электр тармоқлари корхонасининг икки нафар муҳандиси пора олаётганда қўлга олинди.
09:37 / 25.04.2026
Қозоғистонда Сунъий интеллект университети очилади

Қозоғистонда Сунъий интеллект университети очилади

Қозоғистонда 2026 йилда янги форматдаги технологик олийгоҳ – Сунъий интеллект университети очилади. Бу ҳақда кеча, 24 апрель…
16:53 / 25.04.2026
Тошкент шаҳар ҳокимига икки ўринбосар тайинланди

Тошкент шаҳар ҳокимига икки ўринбосар тайинланди

Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умрзоқовга янги ўринбосарлар тайинланди.
09:38 / 27.04.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!