$
12020.48 UZS
4.52
158.77 UZS
-1.53
14048.33 UZS
-3.13
31° Кечаси 18°

Фарғона водийсида янги электропоезд қатнови йўлга қўйилди

14:27 / 27.04.2026

Фарғона водийсида Қўқон, Наманган, Андижон ва Марғилон шаҳарларини боғловчи янги электропоезд қатнови йўлга қўйилди.

Президент Шавкат Мирзиёев жамоатчилик вакиллари билан бирга ушбу йўналишдаги илк поездда Қўқон шаҳридан Марғилон шаҳрига келди.

Мазкур лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 27 декабрдаги “2030 йилга қадар темир йўл транспортида маҳаллий йўналишларда йўловчи ташиш кўрсаткичларини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида амалга оширилди.

Лойиҳа аҳоли зич яшайдиган Фарғона водийсида транспорт қатновини яхшилаш, фуқароларга қулай, хавфсиз ва арзон хизмат кўрсатиш, йўловчи ташиш ҳажмини оширишга хизмат қилади.

324 километрлик ушбу темир йўл ҳалқаси водий вилоятларини ўзаро янада яқинлаштириб, аҳоли, тадбиркорлар ва сайёҳлар учун янги имкониятлар очади.

Янги поезд Тошкент йўловчи вагонларни қуриш ва таъмирлаш заводида ишлаб чиқарилган. Олти вагондан иборат, 586 ўринли поезд соатига 120 километргача тезликда ҳаракатлана олади.

Чипта нархи 15 минг сўм этиб белгиланган. Бу автомобиль транспортига нисбатан анча арзон ва қулайдир. Кунига 1,5 минг, йилига қарийб 600 минг нафар йўловчига хизмат кўрсатиш имконияти ҳудудда иқтисодий фаолликни оширишга хизмат қилади.

Вагонларда иқлим назорати тизими ва кондиционерлар ўрнатилган. Бепул Wi-Fi, гаджетлар учун USB-портлар мавжуд. Ногиронлиги бўлган шахслар учун махсус кўтаргичлар, кенг жойлар ва мослаштирилган ҳожатхоналар кўзда тутилган. Велосипедларни ташиш учун маҳкамлагичлар йўловчиларнинг сафардан кейин ҳаракатланиш имкониятини янада кенгайтиради.

Вагонлардаги видеокузатув ва зарба кучини камайтирувчи крэш-тизимлар халқаро хавфсизлик стандартларига мос келади.

Йўл давомида Президентимиз вилоят фаоллари билан ҳудудда рўй бераётган ўзгаришлар ҳақида суҳбатлашди.

Янги темир йўл ҳалқаси Фарғона водийсининг туризм салоҳиятини ҳам янги босқичга олиб чиқиши таъкидланди. Бекатлар атрофида хизмат кўрсатиш шохобчалари, меҳмонхоналар ва умумий овқатланиш масканларини ташкил этиш зарурлиги, бу маҳаллий аҳоли учун қўшимча даромад манбаини яратиши қайд этилди.

														Трампга суиқасд қилган эркак меҳмонхонага бир кун олдин жойлашгани аниқланди

Трампга суиқасд қилган эркак меҳмонхонага бир кун олдин жойлашгани аниқланди

“Ушбу хоналардан бирини ўт очган 31 ёшли эркак банд қилган, у воқеадан бир кун олдин рўйхатдан ўтган, бу унга Hilton меҳмонх…
15:21 / 27.04.2026

														Фарғона водийсида янги электропоезд қатнови йўлга қўйилди

Фарғона водийсида янги электропоезд қатнови йўлга қўйилди

Фарғона водийсида Қўқон, Наманган, Андижон ва Марғилон шаҳарларини боғловчи янги электропоезд қатнови йўлга қўйилди.
14:27 / 27.04.2026

														Президент Қўқон шаҳрида барпо этилаётган янги массив билан танишди

Президент Қўқон шаҳрида барпо этилаётган янги массив билан танишди

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Фарғона вилоятига ташрифи Қўқон шаҳридаги “Янги Ўзбекистон” массивида амалга оширилаётган бунё…
13:12 / 27.04.2026

														Андижондаги истироҳат боғида аттракцион қулаб тушди

Андижондаги истироҳат боғида аттракцион қулаб тушди

Андижон вилояти ФВБ Боғишамолда рўй берган ҳодиса тўғрисида маълумот берди.
11:39 / 27.04.2026

														Тошкент шаҳар ҳокимига икки ўринбосар тайинланди

Тошкент шаҳар ҳокимига икки ўринбосар тайинланди

Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умрзоқовга янги ўринбосарлар тайинланди.
09:38 / 27.04.2026

														Тошкент вилоятида нарколаборатория фош этилди

Тошкент вилоятида нарколаборатория фош этилди

Ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғ…
09:27 / 27.04.2026

														Тошкент вилоятида 63 минг доллар пора талаб қилган ФВБ раҳбари қўлга тушди

Тошкент вилоятида 63 минг доллар пора талаб қилган ФВБ раҳбари қўлга тушди

Тошкент вилоятида Фавқулодда вазиятлар тизимига алоқадор мансабдор шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
14:11 / 26.04.2026

														Самарқандда икки нафар вояга етмаган қизга нисбатан зўравонлик

Самарқандда икки нафар вояга етмаган қизга нисбатан зўравонлик

Тойлоқ туманида вояга етмаган икки нафар қизга нисбатан зўравонлик ҳолати юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.
13:40 / 26.04.2026

														Қўқон ва Бекободда ноқонуний тамаки ва алкоголь савдоси фош этилди

Қўқон ва Бекободда ноқонуний тамаки ва алкоголь савдоси фош этилди

Қўқон ва Бекобод шаҳарларида алкоголь ҳамда тамаки маҳсулотларининг ноқонуний савдоси аниқланиб, йирик миқдордаги маҳсулотла…
11:03 / 26.04.2026

														Қашқадарёда медиа ёндашув ўзгардими?

Қашқадарёда медиа ёндашув ўзгардими?

Қашқадарё вилояти медиа ҳафталик лойиҳасининг тўртинчи манзилига айланди ва айнан шу босқичда ҳафталик давомида ўтилган барч…
21:10 / 25.04.2026

Бу ҳам қизиқ

Тошкентда 40 ва 20-сонли автобуслар ҳаракат йўналиши ўзгаради

Тошкентда 40 ва 20-сонли автобуслар ҳаракат йўналиши ўзгаради

Тошкент шаҳрида 2026 йил 27 апрелдан бошлаб икки автобус йўналиши бўйича ўзгаришлар жорий этилади. Бу ҳақда шаҳар транспорт …
09:44 / 25.04.2026
Трампга суиқасд қилган эркак меҳмонхонага бир кун олдин жойлашгани аниқланди

Трампга суиқасд қилган эркак меҳмонхонага бир кун олдин жойлашгани аниқланди

“Ушбу хоналардан бирини ўт очган 31 ёшли эркак банд қилган, у воқеадан бир кун олдин рўйхатдан ўтган, бу унга Hilton меҳмонх…
15:21 / 27.04.2026
Андижондаги истироҳат боғида аттракцион қулаб тушди

Андижондаги истироҳат боғида аттракцион қулаб тушди

Андижон вилояти ФВБ Боғишамолда рўй берган ҳодиса тўғрисида маълумот берди.
11:39 / 27.04.2026
Тошкент вилоятида нарколаборатория фош этилди

Тошкент вилоятида нарколаборатория фош этилди

Ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғ…
09:27 / 27.04.2026
Ким Чен Ин армия машғулотларини кузатди

Ким Чен Ин армия машғулотларини кузатди

Ким Чен Ин Корея Халқ армияси бўлинмалари ўртасида ўтказилган миномёт экипажлари мусобақасини шахсан кузатди.
16:22 / 26.04.2026
Андижонда “Ҳаж” зиёратига юборишни ваъда қилган шахс ушланд

Андижонда “Ҳаж” зиёратига юборишни ваъда қилган шахс ушланд

Андижон вилоятининг Асака туманида ўтказилган тезкор тадбирда фуқароларни “Ҳаж” зиёратига юборишни ваъда қилган шахс қўлга о…
10:23 / 26.04.2026
Тошкент шаҳар ҳокимига икки ўринбосар тайинланди

Тошкент шаҳар ҳокимига икки ўринбосар тайинланди

Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умрзоқовга янги ўринбосарлар тайинланди.
09:38 / 27.04.2026
Қашқадарёда медиа ёндашув ўзгардими?

Қашқадарёда медиа ёндашув ўзгардими?

Қашқадарё вилояти медиа ҳафталик лойиҳасининг тўртинчи манзилига айланди ва айнан шу босқичда ҳафталик давомида ўтилган барч…
21:10 / 25.04.2026
Гулнора Каримованинг узоқ йиллик коррупция иши бўйича суд жараёни Швейсарияда бўлиб ўтади

Гулнора Каримованинг узоқ йиллик коррупция иши бўйича суд жараёни Швейсарияда бўлиб ўтади

Гулнора Каримовага оид халқаро коррупция иши бўйича суд жараёни 2026 йил 27 апрель куни Беллинзона шаҳридаги Федерал жиноят …
10:16 / 25.04.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!