Тошкент вилоятида Фавқулодда вазиятлар тизимига алоқадор мансабдор шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Аниқланишича, у тумандаги 3 та сой қирғоғини мустаҳкамлаш ва йўл ўтказгичлар қуриш бўйича умумий қиймати 5,04 млрд сўмлик шартномаларни гўёки ўз алоқалари орқали тадбиркорга олиб берганини рўкач қилиб, МЧЖ раҳбаридан 63 минг АҚШ доллари талаб қилган.
Мансабдор 2026 йил март–апрель ойларида ушбу сумманинг 24 минг долларини олган ва қолган 39 минг долларни ҳам беришни талаб қилиб келган.
Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда у яна 25 минг долларни хизмат автомобилида олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Ҳозирда мансабдор шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, унга “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланган
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!