Самарқандда 2 гектар ер майдонини 490 минг АҚШ долларига ноқонуний сотишга уриниш ҳолати фош этилди. 1993 йилда туғилган шахс Самарқанд туманида яшовчи 1983 йилда туғилган фуқаро билан тил бириктириб, унинг турмуш ўртоғига иссиқхона ташкил қилиш учун ажратилган ер майдонини сотмоқчи бўлган.
Улар харидорга ер ҳужжатларини гўёки “мансабдор танишлари” орқали расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, олдиндан 50 минг доллар талаб қилган.
Давлат хавфсизлик хизмати, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамда Ички ишлар органлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида 1993 йилда туғилган шахс 50 минг долларни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Ер участкаларини ажратиш ва сотиш фақат E-АУКЦИОН электрон савдо платформаси орқали қонуний ва шаффоф тарзда амалга оширилади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!