“Асад бошқарувининг сўнгги кунларида Эрон ТИВ раҳбарига Туркия уни ағдариш учун курашаётган гуруҳларни фаол қўллаб-қувватлаётганини айтган”, — деб ёзмоқда Reuters.
Агентликнинг Эрондаги икки манбасига кўра, Эрон Ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи Башар Асадга, Теҳрон Сурияни қўллаб-қувватлашда давом этишини билдирган ва бу масалани Туркия билан кўриб чиқишга ваъда берган.
“Бир кундан кейин Эрон ва Туркия Ташқи ишлар вазирлари учрашув ўтказишди. Эрон ТИВ раҳбари ушбу учрашувда “Америка ва Исроил манфаатларига мос” ҳаракатлардан норозилигини билдирган”, – дейилади агентлик хабарида.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!