$
12055.90 UZS
44.25
₽
144.16 UZS
0.99
€
13572.53 UZS
109.87
31° Кечаси 18°

Дунёдаги энг машҳур беш музей

12:37 / 17.01.2024

Музейлар табиийки, маданий мероснинг ажралмас қисмидир. Саёҳатчилар қай ўлкага борар экан, энг аввало уларнинг музейларини томоша қиладилар ва шу орқали мамлакат тарихи, маданияти, санъати ва адабиёти билан яқиндан танишишади. Қуйида дунё тан олган энг кўҳна беш музей ҳақда маълумот берамиз.

Уффитси музейи. Италия (1575)

Ушбу музей Европа санъатини ўзида акс эттирувчи энг муҳим ва йирик иншоотлардан бири саналади. Музей Флоренциядаги саройда жойлашган бўлиб, у 1560-1581 йилларда қурилган. Уффитси тарихи 1559 йилларга бориб тақалади, Флоренция қироли Козимо И қасрда шаҳарнинг кўзга кўринган усталарини йиққан. Келаси йилдан бошлаб Жоржио Вазари исмли ҳунарманд ишга киришган. Бироқ 1974 йилда Вазари вафот этади, ишни унинг жияни Бернардо Буонталенти давом эттиради. Йил ўтиб галерея битказилади, унда оилавий йиғилишлар ўтказилади. Кейинчалик музейга айлантирилади.

Британ музейи. Буюк Британия (1753)


Ўз даврида бу тарихий-археологик бино жаҳоннинг энг катта музейи ҳисобланган. Аввалига музейда фақат Қадимги Рим ва Қадимги Юнонистонга оид тарихий ашёлар жойлаштирилиши кўзда тутилганди. Лекин улар қаторига турли санъат буюмлари ва археологик топилмалар ҳам қўшилади. Улар Лондонга Британия империясининг турли колонналаридан олиб келинган, шу тариқа музей ноёб сурат, медаль, китоб, танга каби буюмларга тўлиб борган.

Эрмитаж. Россия (1764)


Россиянинг йирик маданий-тарихий объекти бўлмиш ушбу музейда санъат намуналари талайгина. Музей бешта бинодан иборат бўлиб, бир-бирига эшиклар орқали уланиб кетган. Эрмитажни яратиш ғояси Екатерина ИИ томонидан таклиф қилинган. Император хоним савдогардан Горсовский коллекциясини сотиб олгач, ушбу 220 та картинани жойлаштириш учун музей ташкил қилган. Бир муддат бино Кичик Эрмитаж номи билан аталган. Ҳозир эса Россиянинг энг кўзга кўринган масканларидан бири.

Ватикан музейи. Ватикан (1769)

Айни вақтда музей Папа саройи ва шаҳарнинг қимматли коллекцияларини ўзида жамланган йирик иншоот саналади. Ватикан музейини ноёб буюмлари 1769 йилдан бошлаб йиғила бошланган. У ерда 50 мингга яқин экспонатлар, шунингдек 1400 та зал мавжуд. Ушбу кичик мамлакат айнан шу музей туфайли ҳар йили минглаб сайёҳларга тўлади.

Лувр. Франция (1793)

Бу музей номини эшитмаган одам кам топилади. Лувр – қадимий ва бой, шунингдек қизиқарли тарихий коллекцияларни ўзида жамлаган, нозик дид соҳибларини санъат асарлари билан бағрига чорловчи ғаройиб бинодир. Уни қуриш ишлари минг йиллар давом этган, Парижнинг довруғини оширишда катта хизмати бор. Айтиш лозимки, у аҳоли учун 1793 йилдан бошлаб эшикларини очган. 2018 йилда музейга 10 млн саёҳатчи ташриф буюрган ва бу рекорд натижа ҳисобланади.


Санъат


														
														Актриса Ёдгора Зиёмуҳаммедова вафот этди.

Актриса Ёдгора Зиёмуҳаммедова вафот этди.

Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист, театр ва кино санъатининг таниқли вакили Ёдгора Зиёмуҳаммедова 74 ёшида в…
08:26 / 18.09.2026

														
														65 нафар санъаткорга чора кўрилди

65 нафар санъаткорга чора кўрилди

Бу ҳақда “Ўзбекконсерт” давлат муассасаси матбуот хизмати маълум қилди.
15:00 / 19.07.2024

														
														Қозоғистонлик қўшиқчи Қайрат Нуртас самолётдаги безорилик учун 15 суткага қамалди

Қозоғистонлик қўшиқчи Қайрат Нуртас самолётдаги безорилик учун 15 суткага қамалди

Иш материалларида айтилишича, хонанда Олмаотадан Остонага учаётган самолётда жанжал қилган.
16:10 / 05.07.2024

														
														Голливуд юлдузлари ҳақидаги кўпчилик билмайдиган фактлар

Голливуд юлдузлари ҳақидаги кўпчилик билмайдиган фактлар

Жон Хамм катта кинодаги ютуқларидан олдин сериалларни суратга олишда ишлаган, лекин актёр сифатида эмас
12:23 / 30.06.2024

														
														Креатив фикрлаш ортидан ишланган санъат асарлари

Креатив фикрлаш ортидан ишланган санъат асарлари

Шундай ноодатий ёндашувга эга бўлган тасвирларни улашамиз.
12:32 / 21.06.2024

														
														Дунёдаги энг қиммат суратлар

Дунёдаги энг қиммат суратлар

Питер Ликнинг "Пҳантом" асари 6,5 миллион долларга баҳоланиб янги жаҳон рекордини ўрнатиб, санъат тарихига кирди.
17:19 / 20.06.2024

														
														“Осеan Art 2023” танловида ғолиб бўлган фотосуратлар эълон қилинди

“Осеan Art 2023” танловида ғолиб бўлган фотосуратлар эълон қилинди

Ўтган йилги "Осean Аrt" танлови ғолибларининг ажойиб сув ости фотосуратларини кўриб заврланиш мумкин.
12:26 / 28.01.2024

														
														Актёр бўйдоқларга маслаҳат берди

Актёр бўйдоқларга маслаҳат берди

Ҳамда ўзининг ҳаётий тажрибалари ва хулосаларини мухлислари билан бўлишди.
12:12 / 20.01.2024

														
														2024 йилда урфга кирадиган 9 та ранг

2024 йилда урфга кирадиган 9 та ранг

Сизга Пантоне модолар уйи тақдим қилган рўйхат бўйича ёзги мавсум учун танловларни амалга оширишга ёрдам берамиз.
17:57 / 17.01.2024

														
														Дунёдаги энг машҳур беш музей

Дунёдаги энг машҳур беш музей

Дунё тан олган энг кўҳна беш музей ҳақда маълумот берамиз.
12:37 / 17.01.2024

Бу ҳам қизиқ

Ўзбекистонда иш жойидаги тазйиқ, зўравонлик ва камситишга қарши миллий дастур бошланди

Ўзбекистонда иш жойидаги тазйиқ, зўравонлик ва камситишга қарши миллий дастур бошланди

Ходимларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш ва кўрилган чораларни кузатиш механизмлари йўлга қўйилади.
09:14 / 16.10.2026
“Рус Тайсони”, Денис  Бойцов вафот этди

“Рус Тайсони”, Денис Бойцов вафот этди

Рус боксчиси Денис Бойцов, “Russian Tyson” лақаби билан танилган боксчи 40 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Орёл вилояти жисмоний…
14:13 / 17.10.2026
Сурхондарёда 5-синф ўқувчиси автомобиль бошқариб уни ижтимоий тармоқларга жойлади

Сурхондарёда 5-синф ўқувчиси автомобиль бошқариб уни ижтимоий тармоқларга жойлади

Ижтимоий тармоқларда вояга етмаган шахс томонидан транспорт воситасини бошқарган ҳолати юзасидан муносабат берилди.
11:14 / 17.10.2026
UNICEF Ўзбекистонда болаларни зўравонликдан ҳимоя қилишга қаратилган қонунни олқишлади

UNICEF Ўзбекистонда болаларни зўравонликдан ҳимоя қилишга қаратилган қонунни олқишлади

UNICEF’нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари вазифасини бажарувчи Жоффри Ижумба болаларни зўравонликнинг барча шаклларид…
10:28 / 16.10.2026
Бугун Ўзбекистонда ёғингарчилик кутилмайди

Бугун Ўзбекистонда ёғингарчилик кутилмайди

Бугун Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
17:16 / 15.10.2026
Фарғонада газдан ноқонуний фойдаланиш оқибатида 1,4 млрд сўмлик зарар аниқланди

Фарғонада газдан ноқонуний фойдаланиш оқибатида 1,4 млрд сўмлик зарар аниқланди

Фарғона вилоятининг Риштон туманида балиқхона ва савдо дўконида табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди. Даст…
16:52 / 15.10.2026
Саида Мирзиёева Гонконгдаги энг йирик холдинг бошқаруви раиси Питер Ли билан учрашди

Саида Мирзиёева Гонконгдаги энг йирик холдинг бошқаруви раиси Питер Ли билан учрашди

"Ўзбекистон ва Гонконг ўртасида узоқ муддатли иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш учун катта имкониятлар борлигига ишонаман”…
09:18 / 17.10.2026
Форишда солиқ ва божхона имтиёзларига эга махсус саноат зонаси ташкил этилади.

Форишда солиқ ва божхона имтиёзларига эга махсус саноат зонаси ташкил этилади.

Жиззах вилоятининг Фориш туманида қурилаётган атом электр станциясига зарур янги маҳсулотларни ишлаб чиқариш мақсадида шу ер…
16:17 / 16.10.2026
Ўзбекистон энергетикасининг 2050 йилгача бўлган Миллий бош режаси ишлаб чиқилади

Ўзбекистон энергетикасининг 2050 йилгача бўлган Миллий бош режаси ишлаб чиқилади

Ўзбекистонда илк бор энергетика соҳасининг 2050 йилгача бўлган Миллий бош режаси ишлаб чиқилиб, очиқ эълон қилинади. Келгуси…
15:39 / 16.10.2026
17 октябрда қандай об-ҳаво кузатилади?

17 октябрда қандай об-ҳаво кузатилади?

ТОШКЕНТ ШАҲРИ: Ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12-14°,…
15:29 / 16.10.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!