$
11987.16 UZS
13.68
₽
146.29 UZS
-0.3
€
13393.25 UZS
-43.39
31° Кечаси 18°

“Дунёни янада яхшилаймиз”: Марказий Осиё ёшлар экологик оромгоҳида ёш экофаоллар бир мақсад йўлида бирлашди

15:32 / 05.10.2023

Самарқандда БМТнинг Иқлим ўзгариши бўйича конференцияси – CОП-28 га бағишланган Марказий Осиё ёшлар экологик оромгоҳининг тантанали ёпилиш маросими бўлиб ўтди.
Маросимда “Замин” фонди Васийлик кенгаши раиси Зироат Мирзиёева, UNICEF ижрочи директори ўринбосари Тед Чаибан, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов, Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова, Ёшлар ишлари агентлиги директори ўринбосари Дилнозахон Каттахонова, БМТ тузилмалари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этди.

Маълумот учун, Марказий Осиё ёшлар экологик оромгоҳи 1-5-октябрь кунлари Самарқанд шаҳрида Барқарор ривожланиш маданиятини илгари суриш ҳамда болалар ва ёшларни иқлим кун тартибига жалб қилиш бўйича Марказий Осиё стратегиясини ишлаб чиқиш мақсадида ташкил этилди. Оромгоҳда 5 та мамлакатдан келган 60 нафар экофаол, олимлар ва хорижий ташкилотлар вакиллари Марказий Осиёнинг барқарор ривожланиш маданиятини ривожлантириш стратегиясини муҳокама қилишди. Шунингдек, эко-оромгоҳ доирасида “Eco-Zakovat” интеллектуал ўйини ўтказилди.

Таъкидлаш жоизки, эко-оромгоҳда ёш экофаоллар дунёни янада яхшироқ қилиш, экологияни асраш йўлида бирлашишди. Хусусан, Экология вазирлиги ҳузурида Ёшлар қўмитасини ташкил этиш, ишлаб чиқилган қоидалар ва атроф-муҳит дастурлари бўйича овоз бериш ҳамда фикр билдириш имкониятини яратиш, ишга жойлашиш ва университетга кириш вақтида волонтёрлик фаолиятини ҳисобга олиш, йўқолган ўсимликларнинг ўрнини қоплаш, аҳоли, айниқса, ёшларнинг экологик маданиятини юксалтириш учун сунъий ўрмонлар барпо этиш, экостартапларни молиялаштириш орқали зарарли чиқиндиларни камайтириш, электромобиллар ишлаб чиқаришни кўпайтириш ва ёқилғида ҳаракатланувчи транспорт воситаларининг катализаторларини яхшилаш каби муҳим таклифларни илгари суришди.

Эко-оромгоҳ якунида “Ипак йўли” халқаро туризм ва маданий мерос университети ҳудудида дарахт кўчатлари ўтқазилиб, эсдалик нишонига имзо чекилди.

Марказий Осиё ёшлар экологик оромгоҳидан асосий мақсад ёшларнинг иқлим ўзгаришларига қарши курашишдаги ролини эътироф этиш, ёш эко-фаолларга экологик таклиф ва ташаббусларни илгари суриш учун платформа тақдим этиш ҳамда Марказий Осиёда ёшлар экологик ҳаракатини интеграция қилишдан иборат.


Бу ҳам қизиқ

Вилоят наркология муассасаси фаолиятини такомиллаштириш бўйича янги дастур ишлаб чиқилади

Вилоят наркология муассасаси фаолиятини такомиллаштириш бўйича янги дастур ишлаб чиқилади

Вилоят наркология муассасаси фаолияти ўрганилди. Ташрифдан кўзланган мақсад соҳадаги мавжуд ҳолатни жойида баҳолаш ва тизимд…
09:22 / 05.11.2026
Сурхондарёда пиёз нархи 4,5 минг сўмгача ошди: вазирлик сабабларини маълум қилди

Сурхондарёда пиёз нархи 4,5 минг сўмгача ошди: вазирлик сабабларини маълум қилди

Сурхондарё вилояти бозорларида пиёзнинг бир килограмми 4–4,5 минг сўмдан сотилмоқда. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги нарх ошишига …
09:36 / 05.11.2026
Қаршидаги 43-мактаб таъмирланади, 1-боғча ўрнида 360 ўринли янги бино қурилади

Қаршидаги 43-мактаб таъмирланади, 1-боғча ўрнида 360 ўринли янги бино қурилади

Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳридаги 43-мактаб ва 1-сонли мактабгача таълим ташкилотининг шароити ўрганилди. Боғча биноси а…
13:35 / 04.11.2026
Қаршида 1,4 минг гектар ернинг сув таъминоти яхшиланади

Қаршида 1,4 минг гектар ернинг сув таъминоти яхшиланади

Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида “Чап тармоқ” каналини бетонлаштириш ва унинг атрофини ободонлаштириш ишлари бошланади. Л…
15:35 / 04.11.2026
Ўзбекистонда маҳсулотларни бепул тарқатиш орқали одамларни оммавий тадбирларга жалб қилиш тақиқланиши мумкин

Ўзбекистонда маҳсулотларни бепул тарқатиш орқали одамларни оммавий тадбирларга жалб қилиш тақиқланиши мумкин

Ўзбекистонда реклама ва акциялар доирасида озиқ-овқат, буюм ҳамда бошқа маҳсулотларни бепул тарқатиш ёки жуда арзон нархда с…
14:33 / 05.11.2026
Тошкент аэропортида 1 млрд сўмдан ортиқ заргарлик буюмларини ноқонуний олиб кириш ҳолатлари аниқланди

Тошкент аэропортида 1 млрд сўмдан ортиқ заргарлик буюмларини ноқонуний олиб кириш ҳолатлари аниқланди

Тошкент халқаро аэропортида хориждан умумий қиймати 1 миллиард 20,6 миллион сўмлик заргарлик буюмларини ноқонуний олиб кириш…
14:24 / 05.11.2026
ОЧЛ-2. «Насаф» суперкамбек билан «Ал-Қувайт»ни мағлуб этди.

ОЧЛ-2. «Насаф» суперкамбек билан «Ал-Қувайт»ни мағлуб этди.

Қаршининг «Насаф» клуби Осиё Чемпионлар Лигаси 2 гуруҳ босқичидаги тўртинчи ўйинини «Ал-Қувайт» (Қувайт) клубига қарши ўтказ…
08:21 / 05.11.2026
Фавқулодда вазиятларда ҳалок бўлганлар оиласига 220 млн сўмгача ёрдам берилади

Фавқулодда вазиятларда ҳалок бўлганлар оиласига 220 млн сўмгача ёрдам берилади

Ўзбекистонда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар оқибатида фуқароларнинг ҳаёти, соғлиғи ва мол-мулкига етказилган зарар…
14:28 / 05.11.2026
Тошкентда ҳаво сифати “яшил” даражага кўтарилди

Тошкентда ҳаво сифати “яшил” даражага кўтарилди

Тошкент шаҳрида 6 ноябрга ўтар кечаси ёмонлашган атмосфера ҳавоси сифати тонгга келиб яхшиланди. Миллий ҳаво сифати индекси …
16:13 / 06.11.2026
Криштиану Роналду Португалия терма жамоасидаги фаолиятини якунлади

Криштиану Роналду Португалия терма жамоасидаги фаолиятини якунлади

Португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналду миллий терма жамоадаги фаолиятини якунлаганини расман эълон қилди. 41 ёшли футболчи …
16:14 / 05.11.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!