Тошкент шаҳри туманларидан бирида электр тармоқлари корхонасининг икки нафар муҳандиси пора олаётганда қўлга олинди.
Маълум бўлишича, улар тижорат банки филиалида ўрнатилган электр ҳисоблагич нотўғри уланганини асос қилиб, 400 млн сўмлик жаримани 65 млн сўмга тушириб бериш эвазига МЧЖ раҳбаридан 8 минг АҚШ доллари талаб қилган.
Тезкор тадбир давомида муҳандислар пулни учинчи шахс орқали олаётган вақтда қўлга олинди. Амалиёт Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!