Бу ҳақда Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди.
Вазирлик хабарига кўра, 2026 йил 18 март куни Дубайнинг биринчи инстанция суди Қозоғистон фуқаросини бир қатор оғир жиноятларда айбдор деб топиб, унга умрбод қамоқ жазоси ҳамда жарима тайинлаган.
Йигитнинг яқинлари унинг 2024 йилда ишлаш учун Бирлашган Араб Амирликларига кетгани ва у ерда ҳайдовчи бўлиб ишлаганини айтмоқда. Қариндошлари эса унинг айбига ишонмасликларини, у туҳмат қурбони бўлиши мумкинлигини билдирган.
Алибек Бакаэв, Қозоғистон ташқи ишлар вазири ўринбосарининг айтишича, ҳозирча йигитни экстрадиция қилиш масаласи кўриб чиқилмаяпти.
“Бу Дубай шаҳрининг биринчи инстанция суди қарори. Апелляция шикояти берилган, тегишли тартиблар мавжуд. Шу сабабли ҳозирча экстрадиция ҳақида гап йўқ. Аввало бутун суд жараёни якунланиши керак, шундан кейингина қарор қабул қилинади”, — деган у.
Унинг сўзларига кўра, иш Бирлашган Араб Амирликлари қонунчилигига мувофиқ ҳал этилади. Ҳозирда ушбу иш билан адвокатлар ва Қозоғистоннинг бош консулхонаси шуғулланмоқда.
“Дубайдаги бош консулхона зарур консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатишда давом этмоқда. Масала вазирлик назоратида”, — дея қўшимча қилган вазир ўринбосари.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!