Президент администрацияси раҳбари Самарқанд вилоятида амалга оширилаётган ишлар билан танишди
Самарқанд вилоятида олиб борилаётган кенг кўламли ишлар доирасида Президент администрацияси раҳбари ҳудудларда амалга оширилаётган лойиҳалар билан танишди.
Тойлоқ туманида барча маҳаллаларни тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида сув тармоқларини реконструкция қилиш ишлари кўздан кечирилди. Ушбу лойиҳалар аҳоли турмуш даражасини яхшилашга хизмат қилиши қайд этилди.
Шунингдек, Ургут туманида янги турар жойлар, тиббиёт муассасалари, мактаб ва боғчалар қурилиши ҳамда мавжуд объектларни модернизация қилиш жараёнлари билан танишилди.
Ташриф давомида фермерлар оиласи — Ҳайдаровлар хонадонда бўлинди, уларнинг қишлоқ хўжалигидаги самарали тажрибаси алоҳида эътироф этилди.
Шу билан бирга, Президент топшириғи асосида барпо этилган “Навоий” оилавий поликлиникасидаги шароитлар ҳам кўздан кечирилди. Ушбу муассаса 16 та қишлоқ аҳолисига хизмат кўрсатади ва замонавий тиббий талабларга тўлиқ жавоб беради.
Яқинда мазкур поликлиникада илк чақалоқ — Шавкатжоннинг дунёга келгани амалга оширилаётган ислоҳотларнинг амалий натижаси сифатида баҳоланди. Она ва чақалоққа мустаҳкам соғлиқ тилади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!