Доналд Трамп Truth Social ижтимоий тармоғида Ҳормузни “Трамп бўғози” деб номлаш ғоясини илгари сурди.
Аввалроқ у Маямида ўтказилган инвестиция форумида ҳазил тариқасида ушбу стратегик денгиз йўлини ўз номи билан аташ мумкинлигини айтган эди. Кейинчалик “Неw York Post” нашри ҳам Трамп маъмуриятида бўғоз номини ўзгартириш имконияти кўриб чиқилаётгани ҳақида хабар берган.
Трамп илгари ҳам географик ва тарихий обектларни қайта номлаш ташаббуслари билан чиққан. Хусусан, у баъзи ҳудудлар номини ўзгартириш бўйича фармонлар имзолаган.
Маълумот учун, Strait of Hormuz дунёдаги энг муҳим нефть ташиш йўлларидан бири ҳисобланади. Сўнгги йилларда ушбу ҳудуд атрофида геосиёсий кескинликлар ҳам бир неча бор кузатилган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!