Қайд этилишича, Пентагон сунъий интеллект етказиб берувчилари доирасини кенгайтириш орқали ҳарбий салоҳиятни мустаҳкамлашга интилмоқда. Шу билан бирга, соҳадаги етакчи стартaплардан бири — Anthropic ҳозирча ушбу рўйхатга киритилмаган.
Кимлар билан келишилди?
Янги ҳамкорлар рўйхатига SpaceX, унинг таркибидаги xAI, шунингдек OpenAI, Google, Nvidia, Reflection AI стартапи, Microsoft ва Amazon Web Services киради. Reuters маълумотига кўра, ушбу компанияларнинг айримлари аввалдан Пентагон билан ҳамкорлик қилиб келган.
Эндиликда улар махфий тармоқларга интеграция қилинади, бу эса ҳарбийларга сезгир маълумотлар билан ишлаш ва қарор қабул қилиш жараёнида кенгроқ имкониятлар яратади.
“Бу келишувлар АҚШ армиясини сунъий интеллектга таянган кучга айлантириш жараёнини тезлаштиради ва барча йўналишларда қарор қабул қилиш устунлигини мустаҳкамлайди”, — дейилади Пентагон баёнотида.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!