TACC хабарига кўра, Эрон Хавфсизлик кенгаши АҚШ президенти Доналд Трампнинг баёнотлари “икки режим ўртасидаги тил бириктириш”ни тасдиқлашини билдирди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши баёнотига кўра, Исроил ва АҚШ мамлакатда юз берган кенг кўламли тартибсизликлар учун жавобгар. “Сўнгги кунлардаги нотинчликлар иқтисодий беқарорликка қарши норозилик намойишлари билан бошланган бўлса-да, сионист душман (Исроилни назарда тутмоқда - ТАСС) уларни мамлакатдаги вазиятни беқарорлаштиришга йўналтирди. Трампнинг сўнгги баёнотлари эса Эрон халқи ҳаётининг асосларини емиришга интилаётган икки режимнинг ўзаро тил бириктирганини яна бир бор тасдиқлайди. Эрон халқи аввал ҳам Исроил билан бўлган 12 кунлик урушда ўзининг бирдамлигини намоён этиб, душманни стратегик мағлубиятни тан олишга мажбур қилган эди. Бугун ҳам худди шу бирлик билан уларнинг барча вайронкор режаларини барбод қиламиз”, — дейилади баёнотда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!