$
12033.28 UZS
64.69
149.30 UZS
1.56
14060.89 UZS
40.88
31° Кечаси 18°

Эронда норозилик намойишлари кенгаймоқда, Абданан шаҳри ҳукумат назоратидан чиқди

09:33 / 07.01.2026

Маҳаллий ОАВларга кўра, Илам вилоятидаги Абданан шаҳри Эрон Ислом Республикаси ҳукумати назоратидан чиққан биринчи шаҳар бўлди. Намойишчилар Абданандаги полиция бошқармаси биносини эгаллаб, шаҳар устидан тўлиқ назорат ўрнатишган. Шаҳар полициячилар битта ҳам ўқ узмасдан таслим бўлиб, намойишчиларга қўшилишган.

Бундан ташқари, намойишчилар Малекшаҳи шаҳрини ҳам ўз назоратларига олишга муваффақ бўлишгани ҳамда хавфсизлик кучларини шаҳардан сиқиб чиқаришгани хабар қилинмоқда. Аммо бу хабар расман тасдиқлангани йўқ.

Шунингдек, бугун Теҳроннинг энг йирик бозорида минглаб савдогарлар режимга қарши шиорлар билан норозилик акцияси ўтказишди. Бу воқеа уч кун аввал оятуллоҳ Али Хоманаий томонидан берилган баёнотдан кескин фарқ қилади. Оятуллоҳ ўз баёнотида савдогарларни “Исломий режимга энг содиқ қатламлардан бири” деб атаган эди.

Эронда ҳукуматга қарши намойишлар 28 декабрдан бери давом этмоқда. Хавфсизлик кучлари намойишчиларга қарши ўқлар, сув пуркагичлар ва кўзни ёшлантирувчи газдан фойдаланяпти, лекин намойишларни тўхтата олмаяпти. Мамлакат бўйлаб кўчага чиқаётган одамлар сони тобора ортиб бормоқда.

Сўнгги маълумотларга кўра, Эрондаги норозилик намойишларида камида 35 киши ҳалок бўлган, 1200 дан ортиқ намойишчи ҳибсга олинган.

 

 


Бу ҳам қизиқ

20 мингга яқин фуқарони Умрага ноқонуний юборганлар қўлга олинди

20 мингга яқин фуқарони Умрага ноқонуний юборганлар қўлга олинди

1984 йилда Андижон вилоятида туғилган аёл, “Жалолқудуқ Авиатранс” масъулияти чекланган жамиятида норасмий турагент вазифасин…
15:06 / 07.01.2026
Электр энергетикаси тизимида технологик бузилишлар 10 кун ичида бартараф этилади

Электр энергетикаси тизимида технологик бузилишлар 10 кун ичида бартараф этилади

Ҳукумат қарори билан “Электр энергетикаси тизимида технологик бузилишларни текшириш ва ҳисобга олиш тартиби тўғрисида”ги низ…
10:51 / 06.01.2026
“Менинг инспекторим” мобил иловаси ишга туширилади

“Менинг инспекторим” мобил иловаси ишга туширилади

2025 йил 5 январда қабул қилинган “Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш йўналишида яхлит манзилли ишлаш тизимини …
11:06 / 07.01.2026
Tashkent City’да ёнғин содир бўлди

Tashkent City’да ёнғин содир бўлди

6 январь куни Tashkent City ҳудудида ёнғин содир бўлди.
10:18 / 06.01.2026
Запал — чақнаткич, лагерь — жамлоқ, планшет — ёнчиқ…

Запал — чақнаткич, лагерь — жамлоқ, планшет — ёнчиқ…

Бу сафар мудофаа соҳасига оид 41 та атаманинг ўзбекча муқобили муҳокамага тақдим этилди.
17:10 / 07.01.2026
Туннелда аёлга нисбатан уятсиз ҳаракат қилган эркак ушланди

Туннелда аёлга нисбатан уятсиз ҳаракат қилган эркак ушланди

Мазкур ҳолатга Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси муносабат билдирди.
15:54 / 07.01.2026
Тожикистондан келтирилган жами 32 кг наркотик моддалар савдосининг олди олинди

Тожикистондан келтирилган жами 32 кг наркотик моддалар савдосининг олди олинди

Давлат хавфсизлик хизматининг Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан божхона ва ички ишлар органларини жалб қ…
08:38 / 06.01.2026
Туркманистонликлар АҚШ визаси учун 15 минг долларгача гаров пули тўлайди

Туркманистонликлар АҚШ визаси учун 15 минг долларгача гаров пули тўлайди

Трамп маъмурияти 2026 йил 1 январдан АҚШга кириш учун бизнес ёки сайёҳлик (Б1/Б2) визасини олишда паспорт эгалари 15 минг до…
14:40 / 06.01.2026
Тошкент аэропорти бир муддат электрдан узилиб қолди

Тошкент аэропорти бир муддат электрдан узилиб қолди

Билдирилишича, электр узилиши бугун, 6 январь маҳаллий вақт билан соат 02:28 да Қўйлиқ подстанциясидаги кичик носозлик туфай…
11:53 / 06.01.2026
Ўзбекистонлик аёллар неча ёшда оила қуришмоқда?

Ўзбекистонлик аёллар неча ёшда оила қуришмоқда?

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025-йилнинг январ-сентябр ойларида Ўзбекистонда жами 177 017 та никоҳ қайд …
11:51 / 06.01.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!