$
11801.23 UZS
-22.46
136.73 UZS
-3.01
13737.81 UZS
-59.25
31° Кечаси 18°

Овчи шеригини ёввойи тўнғиз деб ўйлаб отиб қўйди

15:53 / 07.01.2026

Жиззахда ўз шеригини отиб қўйган овчи жиноий жазога тортилди. Суд ҳужжати билан танишган Kun.uz нашрининг маълум қилишича, Самарқанд вилоятининг Иштихон туманида яшовчи 31 ёшли Ғ.А. 2025 йил 5 октябрь куни 3 нафар дўсти билан ов қилиш мақсадида Жиззах вилоятининг Мирзачўл туманига борган. Улар туманнинг Гулзор маҳалласидаги дала майдонида ёввойи тўнғизни овламоқчи бўлган. Овчилар турли жойга, қамишлар орасига беркинишган.

Ғ.А. беркиниб ўтирганда шериги О.М. қамишлар орасидан унга яқинлашган. Дўстини ёввойи ҳайвон деб ўйлаган Ғ.А. эҳтиётсизлик оқибатида унга қарата ов қуролидан бир марта ўқ узган. Отилган ўқ О.М.нинг бош мия орқа қисми чап томонини жароҳатлаган.

Расман рўйхатдан ўтиб, 2 йилдан буён овчилик билан шуғулланиб келган Ғ.А. судда айбига иқрорлик билдирган ва шеригини билмасдан отиб қўйганини айтган.

“Кундуз куни балиқ тутиб, дам олиб ўтирганимизда ёввойи тўнғиз изини кўрдик. Кечда ушбу ҳайвонни овлаш мақсадида олдиндан келишилган жойларни эгаллаб, кута бошладик. Бироқ ёввойи тўнғиз биз томонга эмас, маккажўхори томонга қараб қочди. Кейин зовур олдидаги баландликка чиқиб, жойларимизни ўзгартирдик. Мен трансформатор олдидаги симёғоч тагига жойлашдим. О.М. мендан 100 метр узоқликда бўлган масофада ўтирди.

Бу вақтда чуқурликда ҳеч ким йўқ эди. Соат тахминан 22:30 лар атрофида мендан 15-20 метр узоқликдаги баландлик ёнбошида қора шарпа кўринди ва шитирлаб мен томонга кела бошлади. Энгашиб юриб келаётгани учун уни ёввойи тўнғиз, деб ўйлаб, ов қуролимни тўғриладим. Шарпа ўша атрофдаги чуқурликка қараб юра бошлади. Кейин унга қарата ўқ уздим. Шу вақтда ўша ердан одамнинг бақирган овози эшитилди.

Югуриб борсам О.М. бошини икки қўли билан ушлаб, энкайиб ётган экан. Унга тур, ҳазиллашма, дедим. Бош кийимини ечганида қўли қонлигини кўриб қўрқиб кетдим”, – деган Ғ.А. ўз кўрсатмасида.

Сўнгра Ғ.А. шерикларини ёрдамга чақирган. Дўстлар биргалашиб яраланган О.М.ни шифохонага олиб борган. Бироқ у кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай, шифохонада вафот этган.

Судланувчи О.М.ни қасддан отиб ўлдирмаганини, ўша вақтда атроф қоронғи бўлгани сабабли ҳеч нарса кўринмаганини, марҳум яқин дўсти бўлганини айтиб, суддан енгиллик сўраган.

ЖИБ Мирзачўл туман судининг ҳукми билан Ғ.А. Жиноят кодексининг 102-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этишда айбли деб топилди ва унга 1 йил муддатга ов қилиш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 1,5 йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.



														
														“Ватан таянчи” отряди аъзоларига ОТМга киришда қўшимча балл берилади

“Ватан таянчи” отряди аъзоларига ОТМга киришда қўшимча балл берилади

“Ватан таянчи” отряди аъзоларига ҳамда айрим ҳарбий-спорт мусобақалари ғолибларига олий таълим муассасаларига ўқишга кириш у…
10:23 / 28.08.2026

														
														Испаниядаги музейдан 10 килограммлик қадимий хазина ўғирланди

Испаниядаги музейдан 10 килограммлик қадимий хазина ўғирланди

27 август куни эрталаб номаълум шахслар Испаниянинг Вилена шаҳридаги МУВИ музейига бостириб кириб, 3 минг йилдан ортиқ тарих…
09:56 / 28.08.2026

														
														Бугун Президент Мустақиллик байрами тадбирида иштирок этади

Бугун Президент Мустақиллик байрами тадбирида иштирок этади

28 август куни Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллигига бағишланган тантанали тадбир бў…
09:49 / 28.08.2026

														
														Шавкат Мирзиёев Покистон раҳбариятига ҳамдардлик билдирди

Шавкат Мирзиёев Покистон раҳбариятига ҳамдардлик билдирди

Давлатимиз раҳбари ҳалок бўлган болаларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат, жароҳатланганларнинг тез фурсатда соғайи…
09:43 / 28.08.2026

														
														Шавкат Мирзиёев Непал Президентига ҳамдардлик билдирди

Шавкат Мирзиёев Непал Президентига ҳамдардлик билдирди

Давлатимиз раҳбари ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат, жароҳатланганларга эса тез фурсатда соғайиб к…
09:39 / 28.08.2026

														
														Шавкат Мирзиёев Хитой Раисига ҳамдардлик билдирди

Шавкат Мирзиёев Хитой Раисига ҳамдардлик билдирди

Давлатимиз раҳбари ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат, жароҳатланганларга эса тез фурсатда соғайиб к…
09:36 / 28.08.2026

														
														Эртага Ўзбекистонда ҳаво +40 даражагача исийди

Эртага Ўзбекистонда ҳаво +40 даражагача исийди

Эртага, 28-август куни Ўзбекистон бўйлаб бироз булутли об-ҳаво кузатилади. Ёғингарчилик кутилмайди.
17:18 / 27.08.2026

														
														“Тошкент — Термиз” М-39 автомагистралининг Қозоғистондаги 24 километрлик қисми янгиланди

“Тошкент — Термиз” М-39 автомагистралининг Қозоғистондаги 24 километрлик қисми янгиланди

Қозоғистоннинг Туркистон вилоятида Ўзбекистон ва Қозоғистонни боғловчи “Тошкент — Термиз” халқаро автомобил йўлининг 24,1 ки…
15:12 / 27.08.2026

														
														Ўзбекистонда ўртача ойлик пенсия миқдори 10 йилда 3,3 бараварга ошди

Ўзбекистонда ўртача ойлик пенсия миқдори 10 йилда 3,3 бараварга ошди

Ўзбекистонда ўртача ойлик пенсия миқдори сўнгги 10 йил ичида 3,3 бараварга ошган. Миллий статистика қўмитаси маълумотларига …
15:08 / 27.08.2026

														
														Олмаота—Тошкент поезд йўналишида аёллар вагони йўлга қўйилади

Олмаота—Тошкент поезд йўналишида аёллар вагони йўлга қўйилади

1-октябрдан бошлаб Олмаота—Тошкент йўналишида қатновчи поездлардан бирида аёллар учун алоҳида вагон йўлга қўйилади.
11:42 / 27.08.2026

Бу ҳам қизиқ

Саида Мирзиёева ҳамда Чжао Летсзи жаноблари учрашишди

Саида Мирзиёева ҳамда Чжао Летсзи жаноблари учрашишди

Саида Мирзиёева ҳамда Хитой Коммунистик партияси Марказий Қўмитаси Сиёсий бюроси Доимий қўмитаси аъзоси, Бутунхитой халқ вак…
17:34 / 26.08.2026
“Ватан таянчи” отряди аъзоларига ОТМга киришда қўшимча балл берилади

“Ватан таянчи” отряди аъзоларига ОТМга киришда қўшимча балл берилади

“Ватан таянчи” отряди аъзоларига ҳамда айрим ҳарбий-спорт мусобақалари ғолибларига олий таълим муассасаларига ўқишга кириш у…
10:23 / 28.08.2026
Исломободдаги шифохонада ёнғин: камида 14 чақалоқ ҳалок бўлди

Исломободдаги шифохонада ёнғин: камида 14 чақалоқ ҳалок бўлди

Покистон пойтахти Исломободдаги давлат шифохонасида юз берган ёнғин оқибатида камида 14 нафар янги туғилган чақалоқ ҳалок бў…
15:26 / 26.08.2026
Испанияда минглаб одамлар "помидорлар жанги" фестивалида қатнашди

Испанияда минглаб одамлар "помидорлар жанги" фестивалида қатнашди

Испаниянинг шарқидаги Бунол шаҳрида анъанавий Ла Томатина фестивали бўлиб ўтди. Унда 20 мингдан ортиқ киши кўчаларда бир-бир…
10:37 / 27.08.2026
Президент давлат мукофотлари соҳибларини табриклади

Президент давлат мукофотлари соҳибларини табриклади

Президент Шавкат Мирзиёев давлат мукофотлари билан тақдирланган ҳар бир инсоннинг меҳнати, фидойилиги ва кўрсатган жасорати …
14:32 / 26.08.2026
Ўзбекистон ва Тожикистон дори воситаларини биргаликда ишлаб чиқариши мумкин

Ўзбекистон ва Тожикистон дори воситаларини биргаликда ишлаб чиқариши мумкин

Ўзбекистон ва Тожикистон фарматсевтика соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш масаласини муҳокама қилди.
10:25 / 27.08.2026
“Уйда ёлғиз 2” филми актёри Тим Карри 80 ёшида вафот этди

“Уйда ёлғиз 2” филми актёри Тим Карри 80 ёшида вафот этди

Британиялик актёр Тим Карри 80 ёшида вафот этди. У 25-август куни Лос-Анжелесдаги уйида ҳаётдан кўз юмган. Актёрнинг ўлими с…
11:47 / 27.08.2026
Бугун Президент Мустақиллик байрами тадбирида иштирок этади

Бугун Президент Мустақиллик байрами тадбирида иштирок этади

28 август куни Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллигига бағишланган тантанали тадбир бў…
09:49 / 28.08.2026
Турли соҳа вакилларининг меҳнати давлат даражасида эътироф этилди

Турли соҳа вакилларининг меҳнати давлат даражасида эътироф этилди

Мустақилликнинг 35 йиллиги муносабати билан мамлакатнинг турли ҳудудларида самарали меҳнат қилиб, ўз соҳасига муносиб ҳисса …
14:28 / 26.08.2026
Толибон Афғонистондаги хусусий университетларда учта йўналишни ёпмоқчи

Толибон Афғонистондаги хусусий университетларда учта йўналишни ёпмоқчи

Афғонистонда “Толибон” хусусий олий таълим муассасаларида айрим таълим йўналишларини босқичма-босқич ёпишни режалаштирмоқда.
15:29 / 26.08.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!