$
11913.35 UZS
14.26
₽
142.39 UZS
0.86
€
13328.66 UZS
30.24
31° Кечаси 18°

“Менинг инспекторим” мобил иловаси ишга туширилади

11:06 / 07.01.2026

Ўзбекистонда маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш бўйича манзилли ишлашнинг янги тизими жорий этилади. 2025 йил 5 январда қабул қилинган “Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш йўналишида яхлит манзилли ишлаш тизимини жорий этишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори шуни назарда тутади.

Жиноятчилик даражаси оғир бўлган маҳаллалар — туман ва шаҳар ҳокимлари, прокурорлар ҳамда ички ишлар органлари бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари жавобгар этиб белгиланади. Улар маҳалладаги хавфли омилларни бартараф этиш ва профилактика чораларини мувофиқлаштириш учун шахсан масъул бўлади.

Сўнгги беш йил давомида “қизил” тоифада сақланиб қолаётган маҳаллалар — Миллий гвардиянинг ҳудудий бошқармалари раҳбарлари, шунингдек, вилоят даражасидаги ички ишлар органлари ва ҳокимлик раҳбарларининг ўринбосарларига бириктирилади.

Уч йилдан бери “қизил” тоифадан чиқмаган маҳаллалар бўйича — ҳуқуқ-тартибот идораларининг таълим ва илмий ташкилотлари масъул қилиб белгиланган. Ушбу ёндашув илмий таҳлил ва амалий ечимларни уйғунлаштиришга қаратилган.

Криминоген вазияти энг оғир бўлган туман ва шаҳарлар учун вилоят прокурорлари ҳамда ички ишлар органлари раҳбарларининг биринчи ўринбосарлари бевосита жавобгар ҳисобланади. Шу билан бирга, аёллар жиноятчилиги, спиртли ичимлик ва гиёҳвандликка ружу қўйган шахслар ҳамда низоли оилалар улуши юқори бўлган маҳаллалар тегишли равишда оила ва хотин-қизлар, соғлиқни сақлаш ҳамда адлия бошқармалари раҳбарларига бириктирилади.

ИИО ходимлари ҳуқуқбузарлик хабарларини ҳудуддан қатъи назар қабул қилади

Низоли оилалар бўйича маълумотларни таҳлил қилишга мўлжалланган “Э-низоли оила” модули жорий этилади.

Шунингдек, Ўзбекистонда фуқароларнинг ҳуқуқбузарликлар ҳақидаги мурожаатларига тезкор жавоб беришнинг янги тартиби жорий этилади. Йил охирига қадар ички ишлар органлари ходимлари фуқаролардан келиб тушадиган оғзаки шикоятларни соҳаси ва ҳудудидан қатъи назар қабул қилади. Бу амалиёт ходимларнинг планшетлари орқали реал вақт режимида ишлайди ва мурожаат тегишли бўлинмага зудлик билан йўналтирилади.

Ноябрь ойига қадар “Менинг инспекторим” мобил иловаси ишга туширилиши режалаштирилган. У орқали фуқаролар маҳалла профилактика инспекторлари билан онлайн мулоқот қилиши, фото, аудио, видео ва сигнал хабарларини юбориши ҳамда инспекторлар фаолиятини баҳолаш имконига эга бўлади.

Ҳужжатда қайд этилишича, 2025 йил 3 январдаги қарордан сўнг маҳаллаларда жиноятчилик даражаси бир йил ичида қарийб 1,5 бараварга камайган. 2026 йил учун эса криминоген вазият оғир бўлган маҳаллаларда туман ва шаҳар ҳокимлари, прокурорлар ҳамда ИИБ раҳбарлари бевосита масъул этиб белгиланган.

Жамоат жойларида ҳуқуқбузарликларни олдини олишда ахборот-коммуникация ва сунъий интеллект технологияларини кенг қўллаш, можароли оилалар бўйича маълумотларни судлар ўртасида интеграциялаштирилган электрон тизим орқали мониторинг қилиш вазифалари ҳам белгиланди.

 



														
														14 октябрь кунги об-ҳаво маълумоти

14 октябрь кунги об-ҳаво маълумоти

Республика бўйлаб ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кузатилмайди.
16:37 / 13.10.2026

														
														Эркинжон Турдимов Ёшларнинг инновациялар офиси фаолияти билан танишди

Эркинжон Турдимов Ёшларнинг инновациялар офиси фаолияти билан танишди

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - таълим ва илм-фан вазири Эркинжон Турдимов Ёшларнинг инновацион …
16:26 / 13.10.2026

														
														Ўзбекистоннинг робототехника бўйича терма жамоаси аъзолари давлат мукофотлари билан тақдирланди

Ўзбекистоннинг робототехника бўйича терма жамоаси аъзолари давлат мукофотлари билан тақдирланди

Президент Шавкат Мирзиёев фармони билан Корея Республикасининг Инчхон шаҳрида ўтказилган “FIRST Global Challenge” халқаро ро…
15:17 / 13.10.2026

														
														Эркинжон Турдимов олий таълимда сифат ва касбий тайёргарликни кучайтириш вазифаларини белгилади

Эркинжон Турдимов олий таълимда сифат ва касбий тайёргарликни кучайтириш вазифаларини белгилади

Ўзбекистон Бош вазирининг биринчи ўринбосари — таълим ва илм-фан вазири Эркинжон Турдимов олий таълим тизимига масъул раҳбар…
15:12 / 13.10.2026

														
														Самарқандда Cobalt электроскутерни уриб юборди: икки киши ҳалок бўлди

Самарқандда Cobalt электроскутерни уриб юборди: икки киши ҳалок бўлди

Самарқанд вилоятининг Пахтачи туманида Cobalt автомобили электроскутер билан тўқнашиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди. Ҳоди…
14:31 / 13.10.2026

														
														Марказий Осиёда пенсиялар: Ўзбекистонда ўртача тўлов 143 долларни ташкил этади

Марказий Осиёда пенсиялар: Ўзбекистонда ўртача тўлов 143 долларни ташкил этади

Марказий Осиёнинг бешта давлатида пенсионерларга тўланадиган маблағ миқдори сезиларли даражада фарқ қилади. 2026 йилга оид к…
12:40 / 13.10.2026

														
														Финляндия Европа Иттифоқини россияликларга туристик визалар беришни тўхтатишга чақирди

Финляндия Европа Иттифоқини россияликларга туристик визалар беришни тўхтатишга чақирди

Финляндия ташқи ишлар вазири Элина Валтонен Россия Украинага қарши урушни давом эттираётган бир пайтда Европа Иттифоқи давла…
12:30 / 13.10.2026

														
														Тошкент вилоятида вояга етмаган қизларни наркотик савдосига жалб қилган шахслар ушланди

Тошкент вилоятида вояга етмаган қизларни наркотик савдосига жалб қилган шахслар ушланди

Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳри ва Қибрай туманида гиёҳвандлик воситаларини тарқатиш билан шуғулланган шахслар қўлга олинди…
12:08 / 13.10.2026

														
														Бўстонлиқда 4 гектар ернинг тоифасини ўзгартириб беришни ваъда қилган шахс 100 минг доллар билан ушланди

Бўстонлиқда 4 гектар ернинг тоифасини ўзгартириб беришни ваъда қилган шахс 100 минг доллар билан ушланди

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида 9 гектар ер майдонининг 4 гектар қисмини тураржой қурилиши учун расмийлаштириб беришн…
11:19 / 13.10.2026

														
														Дунёда ўта қашшоқликда яшаётганлар сони 51,5 миллионга ошди

Дунёда ўта қашшоқликда яшаётганлар сони 51,5 миллионга ошди

БМТ Тараққиёт дастури маълумотларига кўра, дунё бўйлаб камбағалликдан азият чекаётганлар сони 1,2 миллиард кишига етди. 2026…
10:03 / 13.10.2026

Бу ҳам қизиқ

13 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

13 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

Муҳим тарихий воқеалар
08:35 / 13.10.2026
14 октябрь кунги об-ҳаво маълумоти

14 октябрь кунги об-ҳаво маълумоти

Республика бўйлаб ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кузатилмайди.
16:37 / 13.10.2026
Финляндия Европа Иттифоқини россияликларга туристик визалар беришни тўхтатишга чақирди

Финляндия Европа Иттифоқини россияликларга туристик визалар беришни тўхтатишга чақирди

Финляндия ташқи ишлар вазири Элина Валтонен Россия Украинага қарши урушни давом эттираётган бир пайтда Европа Иттифоқи давла…
12:30 / 13.10.2026
Ўзбекистонда ўз мобил паллиатив хизматига эга илк болалар хосписи ташкил этилмоқда.

Ўзбекистонда ўз мобил паллиатив хизматига эга илк болалар хосписи ташкил этилмоқда.

Бу ҳақда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги матбуот хизмати хабар берди.
08:28 / 13.10.2026
Хитойлик тадбиркор ходимларига BMW автомобилларини совға қилди

Хитойлик тадбиркор ходимларига BMW автомобилларини совға қилди

Хитойнинг Хенан провинциясида ресторанлар тармоғи раҳбари Ма Янли юқори натижаларга эришган ходимларига BMW русумли автомоби…
15:49 / 10.10.2026
Непалда бешта йўлбарс боласига қараган Гома интернет қаҳрамонига айланди

Непалда бешта йўлбарс боласига қараган Гома интернет қаҳрамонига айланди

Непалда Гома исмли урғочи йўлбарс бир вақтнинг ўзида бешта болага — ўзининг иккита ва бошқа урғочи йўлбарснинг учта боласига…
09:32 / 13.10.2026
Марказий Осиёда пенсиялар: Ўзбекистонда ўртача тўлов 143 долларни ташкил этади

Марказий Осиёда пенсиялар: Ўзбекистонда ўртача тўлов 143 долларни ташкил этади

Марказий Осиёнинг бешта давлатида пенсионерларга тўланадиган маблағ миқдори сезиларли даражада фарқ қилади. 2026 йилга оид к…
12:40 / 13.10.2026
Тошкентда 1,2 килограммдан ортиқ синтетик гиёҳвандлик моддаси мусодара қилинди

Тошкентда 1,2 килограммдан ортиқ синтетик гиёҳвандлик моддаси мусодара қилинди

Тошкентда синтетик гиёҳвандлик моддаларини тарқатишда гумонланган шахс ушланди. Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) маълумотига …
09:35 / 10.10.2026
Олмазорда юк машинаси учта транспорт воситасига урилди

Олмазорда юк машинаси учта транспорт воситасига урилди

Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида FAW русумли юк машинаси ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, светофорнинг қизил чироғида тўхтаб…
09:33 / 10.10.2026
Мария Тимофеева Ўзбекистоннинг биринчи ракеткасига айланди

Мария Тимофеева Ўзбекистоннинг биринчи ракеткасига айланди

Аёллар теннис ассоциацияси (WTA) янгиланган жаҳон рейтингида ўзбекистонлик 22 ёшли теннисчи Мария Тимофеева 63-ўринга кўтари…
12:48 / 13.10.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!