Фабио Каннаваро маоши ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Cаннаваро ОАВ вакиллари билан учрашувда ўзининг маоши ҳақида тарқалган хабарларга муносабат билдирди.
Италиялик мутахассис йиллик маоши 4 миллион евро экани ҳақидаги маълумотларни қатъиян рад этди.
“Менинг йиллик маошим 4 миллион евро эмас. Аммо бундай нотўғри маълумотлар жуда кўп такрорланмоқда ва бунга ишониш керак эмас”, — деди Каннаваро.
Матбуот анжуманида унинг мураббийлар штаби билан боғлиқ молиявий масалага ҳам аниқлик киритилди.
Маълум қилинишича, бош мураббий билан бирга ишлаётган ёрдамчи мураббийларга Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан алоҳида маош тўланмайди.
Уларнинг иш ҳақи Каннаваронинг шартномаси доирасида қопланади, яъни ёрдамчи мураббийларнинг маоши бош мураббий учун ажратилган умумий маблағ ҳисобидан тўланади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!