Путин оғир жиноятлар учун судланган айрим шахсларни армияга қабул қилишга рухсат берди
Россия президенти Владимир Путин оғир жиноятлар учун судланган айрим шахсларнинг Россия Мудофаа вазирлиги билан ҳарбий хизмат шартномаси тузишига рухсат берувчи қонунни имзолади.
Қонунга кўра, эндиликда қуйидаги жиноятлар учун судланган айрим шахслар ҳам Қуролли кучлар билан шартнома тузиши мумкин:
нақд пул контрабандаси;
жиноий гуруҳ ёки уюшган жиноий ҳамжамиятда иштирок этиш;
қўриқланадиган объектларга ноқонуний кириш;
терроризмга қарши ҳимоя қоидаларини бузиш;
стратегик товарлар ва маданий бойликлар контрабандаси;
гиёҳванд моддалар ноқонуний муомаласи;
Қизил китобга киритилган ноёб ҳайвон ва ўсимликлар савдоси билан боғлиқ жиноятлар.
Шунингдек, Путин Жиноят кодексига тегишли ўзгартиришларни ҳам имзолади. Унга мувофиқ, ушбу тоифадаги маҳкумлар ҳарбий хизматни ўташ шарти билан жиноий жавобгарликдан озод этилиши механизми янгиланди.
Мазкур ўзгартиришлар Россия Қуролли кучлари сафига шартнома асосида жалб қилиниши мумкин бўлган шахслар доирасини кенгайтиришга қаратилгани қайд этилган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!