Конимехда 2 килограммдан ортиқ опий олиб кетаётган хорижлик ушланди
Давлат хавфсизлик хизмати ва Божхона органлари ходимлари ҳамкорлигида Навоий вилоятида ўтказилган тезкор тадбир давомида йирик миқдордаги гиёҳвандлик воситаси мусодара қилинди.
Маълум қилинишича, Конимех тумани ҳудудида ҳаракатланаётган Cobalt русумли автомашина тўхтатилиб, кўздан кечирилган. Текширув давомида автомашинада йўловчи сифатида кетаётган, 2002 йилда туғилган Қозоғистон Республикаси фуқаросига тегишли целлофан пакетдан 2 килограмм 87 грамм опий моддаси аниқланиб, ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган.
Дастлабки тергов маълумотларига кўра, гумонланувчи ушбу гиёҳвандлик воситасини аввалроқ номаълум шахслар томонидан қўшни давлатдан контрабанда йўли билан олиб кирилиб, хуфия жойда қолдирилган яширин жойдан олиб кетаётган бўлган.
Мазкур ҳолат юзасидан унга нисбатан Жиноят кодексининг 246-моддаси 2-қисми (контрабанда) билан жиноят иши қўзғатилиб, эҳтиёт чораси сифатида қамоқ қўлланилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Давлат хавфсизлик хизмати фуқароларни гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний муомаласи ва бошқа қонунбузарлик ҳолатлари ҳақида 1520 қисқа рақамига мурожаат қилишга чақирди. Идора маълумотига кўра, мурожаат қилувчиларнинг шахси сир сақланиши кафолатланади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!