Фарғона вилоятининг Ўзбекистон туманида 32 ёшли ЙПХ ходими Spark уриб кетиши оқибатида ҳалок бўлди
Вилоят ЙҲХБ матбуот хизмати маълумотига кўра, йўл-транспорт ҳодисаси 31 июль куни соат тахминан 23:30 да Ўзбекистон тумани “Ўқчи” МФЙ ҳудудидан ўтувчи автомобиль йўлининг 20-километрида содир бўлган.
1996 йилда туғилган А.Э. исмли ҳайдовчи маст ҳолда Spark автомобилини бошқариб келаётиб, хизмат вазифасини бажараётган ЙПХ инспектори — сержант Хайитбек Каримжоновнинг тўхташ ҳақидаги қонуний талабига бўйсунмаган ва уни уриб юборган.
Оқибатда сержант оғир тан жароҳатлари билан шифохонага олиб борилган. Шифокорлар томонидан кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай, у жонлантириш бўлимида вафот этган.
«Марҳумнинг икки нафар фарзанди отасиз қолди. У оилада тўрт қиздан кейинги ягона ўғил эди», — деган марҳумнинг маҳалладошларидан бири.
Сержант Хайитбек Каримжонов 2022 йилдан буён ички ишлар органларида хизмат қилган.
Бош прокуратура маълум қилишича, ЙПХ ходимининг ўлимига сабаб бўлган Spark ҳайдовчисига нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган ва унга нисбатан эҳтиёт чораси сифатида қамоқ қўлланилган
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!