Ноқонуний қурилишга чек қўйилди
Фарғона вилояти, Фарғона шаҳар, Шодиёна кўчасида аҳолини қийнаб келаётган ноқонуний қурилишга чек қўйилди.
Қарийб 5 йил муддат аҳолига ноқулайлик туғдирган, ҳудуд аҳолиси эътирозларига қарамай қурилиши давом этган мажмуани бузиш ишлари амалга оширилди.
Шодиёна маҳалласи фуқаролари бунинг учун Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёевага миннатдорлик билдирмоқда.
Ноқонуний қурилишни олдини олиш ишлари айнан Президент Администрацияси раҳбарининг аҳолига қулайлик яратиш ва болалар учун ўйин майдончалари барпо этиш бўйича қилган ташаббуси натижасида амалга оширилди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!