Фалажланган қўллар функциясини тиклаш технологияси яратилди.
АҚШнинг Колумбия университети олимлари томонидан орқа мия жароҳати туфайли фалажланган қўл панжалари функциясини қайта тиклаш технологияси яратилди. Ушбу янгилик мия ва орқа мия стимуляцияси орқали “ишламаётган” нерв толаларини қўзғатишга асосланган.
Доктор Жейсон Кармела ишлаб чиққан мазкур муолажа усули ҳозирча жониворларда муваффақиятли синовдан ўтказилган.
Даво схемаси қуйидаги тартибда бажарилди: жароҳатдан 10 кун ўтгач, кетма-кет 10 кун давомида 30 дақиқалик махсус терапия амалга оширилди. Натижада хаста жониворлар яна соғлом ҳаётга қайтган.
Янги технология асаб тизимидаги узилишларни тиклашга қаратилган. Бунда 10 миллисония ичида электр стимуллари қўл ҳаракати учун зарур бўлган нормал сигналларни тақлидан амалга оширади. Бу бемордаги бузилган функцияларни қўзғатишга туртки бўлади.
Тадқиқотчилар хулосасига кўра, янги муолажа усули инсонларда ҳам муваффақиятли синовдан ўтса, у фалажланган қўл ва оёқларни тез, осон ва самарали тузатиш имконини беради.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!