Францияда темирйўлчилар намойиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда “Мир24” хабар берди.
Қайд этилишича, темирйўлчилар Париж кўчаларига баннерлар, чироқлар ва ҳатто болға билан чиқишган. Улар ҳокимиятнинг хатти-ҳаракатларига шундай норозилик билдирмоқда.
“Темирйўлчилар ўз иш жойларини шундай ҳимоя қилишади. Улар темир йўлларни хусусийлаштиришга, шунингдек, юк ташиш билан шуғулланувчи Франция миллий темир йўллари компаниясининг ёпилишига қарши. Норози одамларнинг юриши туфайли айрим кўчаларда транспорт ҳаракати қийинлашди”, - дейилади хабарда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!