Ливан соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотларига кўра, 2023 йил 8 октябрдан бери Исроилнинг Ливандаги зарбалари оқибатида 2350 киши ҳалок бўлган.
Қайд этилишича, Исроил армияси мамлакатнинг кўплаб ҳудудларида ҳаво ҳужумларини давом эттирмоқда. Ҳужум қурбонларидан ташқари яна 10 906 киши жароҳат олган. 100 минг киши эса ўз уйини тарк этишга мажбур бўлган.
Шунингдек, мамлакатнинг жанубий вилоятларидан пойтахт Байрут ва шимолга кўчиш тўлқини давом этмоқда. Ливан ҳукумати 430 мингдан ортиқ аҳолининг Сурияга қочганини эълон қилган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!