$
11994.10 UZS
6.94
₽
145.79 UZS
-0.5
€
13420.20 UZS
26.95
31° Кечаси 18°

Ғарб демократиясининг ибтидоси. Буюк эркинлик хартияси инсониятга нима берди?

15:26 / 26.03.2022

“Ҳукумат халқдан қўрқса адолат бўлади. Халқ ҳукуматдан қўрқса золимлик бўлади”.

Томас Жефферсон

1215 йил, Англия. 16 йилдан буён мамлакатни қирол Иоанн бошқариб келмоқда. Англия тарихидаги энг золим қироллардан бири ҳисобланган Иоаан, Франция билан бўлган урушдаги мағлубияти билан танилган эди. У баронларга катта-катта солиқлар солиб, уларга тажовуз қиларди. Бундай адолатсизликларга чидай олмаган зодагонлар ва халқ охир-оқибат қиролга қарши бош кўтарди. Натижада Англияда фуқаролар уруши бошланиб кетди.

Бу урушда қирол мағлубиятга учради. У маълум шартлар асосида тахтни ўзида сақлаб қолди. 1215 йилнинг 15 июль куни Ранимут яйловида қирол “Буюк эркинлик хартияси” деб номланган ҳужжатни имзолади. Хартия қирол ҳокимиятини тийиб турувчи илк ҳужжат сифатида тарих зарварақларидан жой олди. Асрлар ўтиб «Буюк эркинлик хартияси» Ғарб демократияси учун тамал тоши бўлиб хизмат қилди.

Бу галги мақоламизда бундан VIII аср олдин Англияда қиролларни тийиб туриш учун имзоланган Буюк эркинлик хартияси ва унинг аҳамияти ҳақида сўз юритамиз.

ХIII аср бошида Англия

ХIII асрнинг бошларида Англияда феодал давлатнинг янги табақа монархиясига ўтиш учун қулай ва объектив шарт-шароитлар вужудга келди. Бироқ қирол ҳокимияти ўз мавқеини  мустаҳкамлаб, ҳукмрон табақа вакилларининг давлат аҳамиятига молик масалаларни ҳал этишини унчалик истамасди. Генрих ИИнинг ташқи сиёсатда мағлубиятга учраган авлодлари даврида монарх ҳокимияти ҳаддидан ошиб кетди. Шундай вазиятда Англияда ижтимоий-сиёсий зиддиятлар келиб чиқди. Мазкур ҳаракатга баронлар бошчилик қилди.

Уларга вақти-вақти билан рицарлар ва фриголдерлар (Ўрта асрларда Англиядаги феодал ер эгалари) қўшилди. Қиролга қарши чиқишларнинг ижтимоий характери ХИИИ асрдаги сиёсий зиддиятларнинг ўзига ҳос хусусияти бўлди. ХIII асрдаги ижтимоий чиқишлар ХI-ХII асрдаги баронлар исёнларидан фарқ қиларди.

Англияда қирол Ричард I(1189-1199) ва Иоанн Ерсиз (1199-1216) даврида қирол ҳокимияти заифлашиб қолди. Қирол Ричард И Англияда деярли яшамади. У тахтга ўтиргач қиличини яланғочлаб, Шарқ томонга от сурди. Қирол Ричард И салиб юришларида ва Францияга қарши бўлган урушда қатнашиб умр ўтказди. Шунинг учун ҳам тарихчилар уни солномаларда “Ричард Шерюрак” деб аташади.

Normand - King John Signing Magna Charta.jpg

Ричард И ўлимидан сўнг тахтга унинг укаси Иоанн ўтирди. У Францияга қарши урушни давом эттирди. Аммо бу урушда Англия доим мағлубиятга учради. Бунинг натижасида Англия Нормандия, Анжули ва Франциядаги бошқа бир қанча ерларидан маҳрум бўлди. Шу боис тарихчилар қирол Иоаннга «Ерсиз» деган лақабни беришган. Бундан ташқари қирол Иоанн Кентербеди архиепископини сайлаш масаласида Рим Папаси Иннокентий ИИИ билан уришиб қолди. 1208 йилда Папа қирол Иоанни черковдан қувиб, бутун Англияда ибодат қилишни ман этди. Шундан сўнг халқ ҳам қиролни қўллаб-қувватламай қўйди.  Тахтдан ажралиб қолишдан қўрқиб кетган қирол Иоанн Папага таслим бўлди. У ўзини Папанинг вассали деб тан олди ва ҳар йили Папанинг хазинасига бир минг фунт стерлинг миқдорида хирож тўлаш мажбуриятини олди.

Эркинлик учун курашнинг бошланиши

Папа билан тўқнашувдаги муваффақиятсизлик мамлакатда қиролнинг обрў-эътиборини жуда пасайтириб юборди. Бу ҳам етмаганидек, 1214 йилнинг 27 июль куни Боувине жангида Англия қўшинлари қақшатқич мағлубиятга учраб, Франциядаги мулкларидан мосуво бўлди. Шундай бир шароитда қирол Иоанн халққа катта солиқ солди. Қирол ва унинг амалдорлари томонидан қилинган ҳар хил тамагирликлар, ноҳақ солиқ йиғишлар ва зўравонликлар жамиятдаги барча қатлам вакилларининг норозилигига сабаб бўлди.

Қиролнинг бу талаблари айниқса инглиз зодагонларини ғазаблантириб юборди. Биринчи бўлиб Шимолий баронлар катта солиқ тўлашдан қатъий бош тортди. Уларга бошқа феодаллар ҳам қўшилди. 1215 йилнинг ёзида Иоаннга қарши қўзғолон кўтарилди. Қўзғолонда энг йирик баронлар, рицарлар, ҳатто Лондон шаҳри аҳолиси ҳам қатнашди. Натижада қирол енгилди. 1215 йил 15 июль куни қирол Иоанн «Буюк эркинлик хартияси» деб номланган сиёсий ҳужжатга имзо чекишга мажбур бўлди.

Англиядаги 1215 йилдаги қўзғолон  ХIII аср охирларидаги зиддиятларнинг асосий пойдеворига айланди. Бу курашларнинг биринчисида «Буюк эркинлик хартияси» қабул қилинган бўлса, иккинчисида Англияда парламент вужудга келди.

Буюк озодлик хартияси қандай ҳужжат?

Буюк озодлик хартияси 63 моддадан иборат катта сиёсий ҳужжат бўлиб, у лотин тилида ёзилган. Хартия асосан феодаллар синфининг манфаатларини кўзда тутувчи кўпдан-кўп ён беришлар ва имтиёзларни ўз ичига олган. У барон ва феодалларга ерларини ўз авлодига мерос қилиб қолдиришни ҳамда қиролга одатдагидек тўлов тўлашни тақозо қилар эди. Баронларга имтиёзли бўлган тенглар суди (перлар суди) топширилди. Хартиянинг 38-моддасига кўра, тенглар судининг қонуний ҳукмидан ва мамлакат қонунларидан ташқари мамлакатдаги бирорта эркин киши қамоққа олинмайдиган, авахтага ташланмайдиган, мол-мулкидан маҳрум этилмайдиган бўлди. Бу модда аввало феодалларга тегишли эди.

Хартиянинг барча моддалари уч гуруҳга бўлинган:

Биринчи – Турли ижтимоий гуруҳларнинг моддий манфаатларига тааллуқли моддалар.

Иккинчи – Англия қироллиги давлат механизмини ислоҳ қилувчи ва «конституцион» деб аталувчи моддалар.

Учинчи – Суд-маъмурий аппарат фаолияти тамойилларини ўрнатувчи моддалар.

A Chronicle of England - Page 226 - John Signs the Great Charter.jpg

Барон ва рицарлардан иборат Буюк қироллик кенгаши тузилди. Шу кенгашнинг розилигидан кейингина қирол феодаллардан қўшимча маблағ олиши мумкин эди. Буюк қироллик кенгаши вақт ўтиши билан инглиз парламентига айланди. Бу парламентда французларнинг генерал штатларидагига ўхшаш мамлакатдаги уч тоифанинг вакиллари бор эди. 

61-моддага кўра, агар қирол хартияда белгилаб қўйилган моддаларга риоя қилмаса, баронлар қиролга қарши қўзғолон қилиш ҳуқуқига эга бўлган. Хартия шаҳарларга ўз-ўзини идора қилиш ҳуқуқини берди. Унга кўра, шаҳарлар эркин тарзда ички ва ташқи савдо билан шуғулланиши мумкин эди.

Буюк эркинлик хартиясида шаҳарликларнинг ҳам талаблари ҳисобга олинган. Бу учинчи тоифа вакилларига биринчи марта сиёсий куч сифатида майдонга чиқишга имкон берди. Шундан сўнг феодаллар ҳам улар билан ҳисоблашишга мажбур бўлди.

Эркинлик хартиясининг аҳамияти

Бирмингем университети профессори Адриан Кемпбеллнинг сўзларига кўра, Буюк эркинлик хартияси инсонларга эркинликни қайтариш учун бошланғич нуқта бўлиб хизмат қилган. Хартия жамият онгига «ҳеч ким қонундан устун бўлолмайди. Ҳатто қирол ҳам», деган тушунчани сингдирди.

ХВИИ асрда буюк ҳуқуқшунос Эдвард Кок Англияда қиролнинг ролини камайтириш ва парламент кучини ошириш учун айнан Буюк эркинлик хартиясидан фойдаланди. Бундан ташқари, шуни ҳам айтиш керакки, Америка конституцияси айнан Буюк эркинлик хартияси асосида тузилган.

Машҳур инглиз тарихчиси Саймон Шама хартия ҳақида шундай деганди:

“Буюк эркинлик хартияси бу – эркинликнинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси эмас, балки деспотизм (диктатура бошқарувининг асосий хусусиятларидан бири)нинг ўлим гувоҳномасидир”.

Энг машҳур инглиз судьяларидан бири Лорд Ден Буюк эркинлик хартиясини “барча даврларнинг энг буюк конституциявий ҳужжати, деспотизм ва ўзбошимчаликларга қарши шахс эркинлигининг пойдевори” деб атаган эди.

ХIII асрда Англияда зиёлилар, баронлар ва фуқаролар қандай қилиб қиролнинг жабр-зулмига чек қўйиш ҳақида кўп ўйлашди. Албатта, бу ўз бошини кундага қўйиш билан тенг эди. Тобора кучайиб бораётган ситам ва азобларга чек қўйишнинг вақти келганди. Буюк эркинлик хартиясига қирол Иоанн муҳрининг босилиши қирол ҳокимиятини чеклади ва инсонларга тенглик ҳуқуқини берди.


Қизиқарли


														
														NASA астронавтларни 2028 йилда Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирмоқда

NASA астронавтларни 2028 йилда Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирмоқда

NASA Artemis IV миссияси доирасида астронавтларни 2028 йилда Ойга қўндиришга тайёргарлик ишларини жадаллаштирмоқда.
09:34 / 25.10.2026

														
														Непалда бешта йўлбарс боласига қараган Гома интернет қаҳрамонига айланди

Непалда бешта йўлбарс боласига қараган Гома интернет қаҳрамонига айланди

Непалда Гома исмли урғочи йўлбарс бир вақтнинг ўзида бешта болага — ўзининг иккита ва бошқа урғочи йўлбарснинг учта боласига…
09:32 / 13.10.2026

														
														Европарламентда Дональд Трамп тасвирланган яланғоч ҳайкал намойиш этилди

Европарламентда Дональд Трамп тасвирланган яланғоч ҳайкал намойиш этилди

Франциянинг Страсбург шаҳридаги Европарламент қароргоҳида 6 октябрь куни АҚШ Президенти Дональд Трамп тасвирланган яланғоч ҳ…
15:31 / 07.10.2026

														
														Марокаш тарихида илк бор аёл бош вазир этиб тайинланди

Марокаш тарихида илк бор аёл бош вазир этиб тайинланди

29 сентябрь куни Марокаш қироли Муҳаммад ВИ Фотима Заҳро ал-Мансурийни мамлакат бош вазири лавозимига тайинлади. Шу тариқа у…
10:28 / 30.09.2026

														
														Сингапур автобусларида баланд мусиқа учун катта жарима белгиланди

Сингапур автобусларида баланд мусиқа учун катта жарима белгиланди

Сингапур жамоат транспортида бошқа йўловчиларга халақит берувчи хатти-ҳаракатлар учун янги жарималар жорий этилди.
10:37 / 27.09.2026

														
														Олимлар коинотда сирли сигнални аниқлади

Олимлар коинотда сирли сигнални аниқлади

Хитойдаги улкан FAST радиотелескопи орқали олиб борилган кузатувлар давомида табиий космик жараёнлар билан изоҳлаш қийин бўл…
00:16 / 27.09.2026

														
														Трамп сунъий интеллектни қайта номлади

Трамп сунъий интеллектни қайта номлади

АҚШ Президенти Дональд Трамп мамлакатда «сунъий интеллект» (СИ) атамасидан воз кечиб, уни «супер интеллект» деб аташни маълу…
09:44 / 24.09.2026

														
														Дунёда фақат уч киши паспортсиз хорижга чиқа олади. Улар ким?

Дунёда фақат уч киши паспортсиз хорижга чиқа олади. Улар ким?

Хорижга саёҳат қилиш учун дунё аҳолисининг деярли барчасига шахсини тасдиқловчи паспорт керак. Бироқ бундан уч киши мустасно…
10:00 / 21.09.2026

														
														Японияда ухлаш бўйича мусобақа ўтказилади: бош мукофот — $14 минг

Японияда ухлаш бўйича мусобақа ўтказилади: бош мукофот — $14 минг

Японияда ноодатий мусобақа — ухлаш бўйича танлов ўтказилади. Матраслари билан танилган Коала Жапан компанияси ташкил этаётга…
09:24 / 16.09.2026

														
														Август дунё тарихидаги энг иссиқ ойлардан бири бўлди2026-yil avgust oyida Yer yuzida kuzatuvlar tarixidagi eng yuqori o‘rtacha haroratlardan biri qayd

Август дунё тарихидаги энг иссиқ ойлардан бири бўлди2026-yil avgust oyida Yer yuzida kuzatuvlar tarixidagi eng yuqori o‘rtacha haroratlardan biri qayd

2026 йил август ойида Ер юзида кузатувлар тарихидаги энг юқори ўртача ҳароратлардан бири қайд этилди. Европа Иттифоқининг Ко…
09:41 / 13.09.2026

Бу ҳам қизиқ

Ўзбекистонда бугун ёмғир ёғиши, айрим ҳудудларда момақалдироқ кузатилиши мумкин

Ўзбекистонда бугун ёмғир ёғиши, айрим ҳудудларда момақалдироқ кузатилиши мумкин

Бугун, 10 ноябрь куни Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ўзгарувчан бўлиб, республиканинг айрим ҳудудларида кучли ёмғир ёғиши ва момақал…
16:07 / 09.11.2026
Тўй кортежида йўлни тўсиб, хавфли ҳаракатланган ҳайдовчилар жазоланди

Тўй кортежида йўлни тўсиб, хавфли ҳаракатланган ҳайдовчилар жазоланди

Тошкент вилоятининг Қибрай туманида тўй кортежи вақтида автомобиль йўлини тўсиб, илонизи шаклида ҳаракатланган ҳайдовчиларга…
09:49 / 09.11.2026
Ўзбекистонда электротехника соҳасида 11,6 миллиард долларлик лойиҳалар амалга оширилади

Ўзбекистонда электротехника соҳасида 11,6 миллиард долларлик лойиҳалар амалга оширилади

Кейинги уч йил давомида Ўзбекистонда электротехника ва унга боғлиқ янги саноат йўналишларида умумий қиймати 11,6 миллиард до…
13:26 / 09.11.2026
Ўзбекистон терма жамоасининг ноябрь ойидаги йиғин учун таркиби эълон қилинди

Ўзбекистон терма жамоасининг ноябрь ойидаги йиғин учун таркиби эълон қилинди

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг жорий йил ноябрь ойида ФИФА кунлари доирасида ўтказиладиган йиғин учун таркиби маълум бў…
11:27 / 09.11.2026
Тошкентда иситиш тизими 9 ноябрдан босқичма босқич ишга туширилади.

Тошкентда иситиш тизими 9 ноябрдан босқичма босқич ишга туширилади.

Тошкентда 9 ноябрдан мактаб, боғча, шифохона ва кўп квартирали уйларга иссиқлик бериш бошланади. Иситиш тизими босқичма-босқ…
08:55 / 07.11.2026
Собиқ боксчи парашютдан сакраш вақтида вафот этди.

Собиқ боксчи парашютдан сакраш вақтида вафот этди.

Бокс бўйича собиқ Австралия чемпиони Жош Фредериксен 36 ёшида парашютдан сакраш вақтида вафот этди. Бу ҳақда “World Boxing N…
17:34 / 07.11.2026
Беҳруз Каримов жамоаси Конференциялар лигасида пешқадамга айланди

Беҳруз Каримов жамоаси Конференциялар лигасида пешқадамга айланди

Швейсариянинг “Лугано” клуби УЭФА Конференциялар лигасининг 5 ноябрь куни бўлиб ўтган учрашувида Литванинг “Kauno Žalgiris” …
14:24 / 06.11.2026
Самарқандда ШҲТ Plus илк экспертлар мулоқоти бошланди

Самарқандда ШҲТ Plus илк экспертлар мулоқоти бошланди

Самарқанд шаҳрида Хавфсизлик масалалари бўйича ШҲТ Plus биринчи экспертлар мулоқоти ўз ишини бошлади.
12:36 / 06.11.2026
Тошкентда III Ўзбекистон – Россия медиа форуми бошланди

Тошкентда III Ўзбекистон – Россия медиа форуми бошланди

Айни пайтда Тошкент шаҳридаги “Hilton” меҳмонхонасида III Ўзбекистон – Россия медиа форуми ўз ишини бошлади. Ўзбекистон ва Р…
10:50 / 09.11.2026
Польшада шаҳар марказида отишма содир бўлди

Польшада шаҳар марказида отишма содир бўлди

7 ноябрь куни Польшадаги Краков шаҳрининг Бош бозор майдонида отишма содир бўлди.
10:38 / 08.11.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!