“Гуманитар ёрдам” сифатида Ғазодан қўйиб юборилган 85 ёшли Ёчевед Лифшиц оммавий ахборот воситаларига у ердаги ҳолат ҳақида маълумот берган. Унга кўра, асирлар ҳужумда “жаҳаннам”га чидаган, аммо Ғазода уларга нисбатан яхши муносабатда бўлинган.
Кекса аёл гаровга олиб кетилаётганда болалар томонидан калтакланганини, бироқ асирга олганлар “ўзлари еган овқатни” бўлишгани ва дори-дармонлар етказгани ҳамда тиббий ёрдам учун шифокор олиб келишганини айтган.
Аёлдан озодликка чиқиш чоғида ўзини асир олганлардан бирининг қўлини нима сабабдан қисиб қўйгани ҳақида сўрашганда, улар яҳудларга мулойим муносабатда бўлишгани ва барча эҳтиёжларини қондиришганини айтган.
Шунингдек, Ғазо сектори яқинида яшаган бу аёлнинг айтишича, Исроил ҳарбийлари ХАМАС таҳдидини етарлича баҳоламаган ва оқибатда хавфсизлик чоралари ҳеч қандай ёрдам бермаган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!