$
12009.27 UZS
-51.57
153.75 UZS
-1.25
13688.17 UZS
-66.01
31° Кечаси 18°

Газ қазиб олиш ҳажмларини ошириш ва соҳани трансформация қилиш бўйича режалар кўриб чиқилди

17:49 / 12.01.2026

Президент Шавкат Мирзиёев “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти фаолиятининг келгусидаги вазифалари ва режалари юзасидан тақдимот билан танишди.

Энергетик хавфсизликни таъминлаш ва иқтисодиёт тармоқларига энергия ресурсларини узлуксиз етказиб бериш мамлакат тараққиётининг муҳим омилларидан ҳисобланади. Шу нуқтаи назардан, газ соҳасида ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш, замонавий технологияларни кенг жорий этиш ва геология-қидирув ишларини кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Тақдимотда “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти олдида турган энг асосий вазифа табиий газ захираларини ошириш ва қазиб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш экани қайд этилди. Компания кунлик газ қазиб чиқариш ҳажмини 66 миллион куб метрдан 70 миллион куб метрга кўпайтириш, бу йил камида 25,4 миллиард куб метр газ қазиб чиқариш чораларини кўриши зарурлиги таъкидланди.

Мавжуд имкониятларни ишга солиш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.

Газ захираларини ўстириш учун янги истиқболли инвестиция блокларини шакллантириш, инвесторларга берилган айрим майдонларда эса ишларни жадаллаштириш ва самарадорлигини ошириш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

Нафта ишлаб чиқариш ҳозирда қувватнинг 70 фоизида амалга оширилаётгани, маҳсулот эса 50 фоиз арзон нархларда экспорт қилинаётгани кўрсатиб ўтилди. Нафтадан полимер маҳсулотлари ишлаб чиқарилса, қўшилган қийматни 6 карра ошириш имконияти борлигини ҳисобга олиб, мавжуд қувватларни тўлиқ ишлатиш чораларини кўриш топширилди.

“Ўзбекнефтгаз”нинг молиявий ҳолатини яхшилаш чора-тадбирлари ҳам кўриб чиқилди.

Йиғилишда нефть-газ соҳасида ўғрилик ва коррупция ҳолатларига қарши курашиш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.

Соҳадаги коррупсион хавфларни олдини олиш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” тузилмасида раиснинг алоҳида ўринбосари лавозими киритилиб, комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат хизмати ташкил этилди. Тизимдаги ҳар қандай ноқонуний ҳолатни тезкор аниқлаш ва олдини олиш бўйича самарали тизим яратиш вазифаси қўйилди.

Президентимиз нефть-газ соҳасида трансформацияни чуқурлаштириш, газ захиралари ва қазиб олиш ҳажмларини ошириш, молиявий интизомни кучайтириш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқлар берди.


Бу ҳам қизиқ

Си Цзинпин: “Хитой ва Беларус мустаҳкам дўстлар”

Си Цзинпин: “Хитой ва Беларус мустаҳкам дўстлар”

Хитой етакчиси Си Цзинпин Хитой ва Беларус темир дўстлар эканлигини, уларнинг муносабатлари халқаро нотинчликнинг барча сино…
12:41 / 29.06.2026
Шавкат Мирзиёев ЖЧда иштирок этган футболчилардан айб қидирмасликка чақирди

Шавкат Мирзиёев ЖЧда иштирок этган футболчилардан айб қидирмасликка чақирди

Президент Шавкат Мирзиёев 30 июнь куни ёшлар билан учрашувда Ўзбекистон миллий терма жамоасининг футбол бўйича Жаҳон чемпион…
14:36 / 30.06.2026
Бразилия сўнгги дақиқаларда Японияни мағлуб этиб, 1/8 финалга йўл олди

Бразилия сўнгги дақиқаларда Японияни мағлуб этиб, 1/8 финалга йўл олди

2026 йилги Жаҳон чемпионати 1/16 финал босқичида Бразилия терма жамоаси Японияни 2:1 ҳисобида мағлуб этиб, мусобақанинг нимч…
10:21 / 30.06.2026
Андижонда оқова сув тизимларини қуриш ва реконструкция қилиш ишлари давом этмоқда

Андижонда оқова сув тизимларини қуриш ва реконструкция қилиш ишлари давом этмоқда

Қувонарлиси, мазкур лойиҳа якунида яна қўшимча 10 минг аҳолининг ҳам хонадонлари янги канализация тизимига уланиши режага ки…
18:40 / 27.06.2026
Келаётган ҳафтада ҳаво ҳарорати 44 даражагача исиши кутилмоқда

Келаётган ҳафтада ҳаво ҳарорати 44 даражагача исиши кутилмоқда

"Ўзгидромет" 28-июнь – 5-июль ҳафта оралиғидаги об-ҳаво прогнозини эълон қилди.
18:28 / 28.06.2026
Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедовни таваллуд куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедовни таваллуд куни билан табриклади

Ўзбекистон ва Туркманистон етакчилари стратегик шерикликни янада мустаҳкамлашга интилиш қатъийлигини тасдиқладилар
12:50 / 29.06.2026
Профилактика инспекторлари фаолияти ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди

Профилактика инспекторлари фаолияти ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди

Президент Шавкат Мирзиёев профилактика инспекторлари ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш фаолиятини такомиллаштириш, соҳада ка…
17:41 / 29.06.2026
Аномал иссиқлик туфайли Эйфел минораси 10 сантиметрга узайди

Аномал иссиқлик туфайли Эйфел минораси 10 сантиметрга узайди

Францияда кузатилаётган аномал жазирама туфайли Париждаги Эйфел минорасининг баландлиги тахминан 10 сантиметрга ошди.
16:45 / 30.06.2026
Тошкент шаҳар ҳокимлиги огоҳлантириш билан чиқди

Тошкент шаҳар ҳокимлиги огоҳлантириш билан чиқди

Об-ҳаво шароитининг ёмонлашуви сабабли симларнинг узилиши, дарахтларнинг қулаши ва ҳавода чанг миқдорининг кўпайиши мумкин.
09:49 / 29.06.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!