"Ўзгидромет" 28-июнь – 5-июль ҳафта оралиғидаги об-ҳаво прогнозини эълон қилди.
Унга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, 28-29-июнда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, 28-июнда айрим жойларда кучли бўлиши, момақалдироқ кузатилиши мумкин. 30-июнь-5-июлда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 28-29-июнь ва 1-июлда айрим жойларда вақти-вақти билан 13-18 м/с гача, 28-29-июнда баъзи жойларда баъзида 20-22 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 28-июнда +20…+25 даража, 29-июнь-5-июлда 17-22 даража, кундузи 28-30-июнда +28…+33 даража, 1-2-июлда +30…+35 даража, 3-5-июлда +32…+37 даража бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 29-июнда айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 28-29-июнь ва 1-июлда айрим жойларда вақти-вақти билан 13-18 м/с гача, 28-29-июнда баъзи жойларда баъзида 20-22 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 28-29-июнда +22…+27 даража, 30-июнь – 5-июлда +20…+25 даража, кундузи 28-июнда +39…+44 даража, 29-июнда +30…+35 даража, 30-июнь-5-июлда +32…+37 даража бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 29-июнда Тошкент вилоятида айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 29-июнда айрим жойларда 13-18 м/с гача, баъзи жойларда баъзида 20-22 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 28-29-июнда +22…+27 даража, 30-июнь-5-июлда +20…+25 даража, кундузи 28-июнда +37…+42 даража, 29-июнь-1-июлда +30…+35 даража, 2-5-июлда +32…+37 даража бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 29-июнь ва 1-июлда айрим жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 28-29-июнда +23…+28 даража, 30-июнь-5-июлда +20…+25 даража, кундузи 28-июнда +39…+44 даража, 29-июнь-1-июлда +33…+38 даража, 29-июнда баъзи жойларда +40 даражагача, 2-5-июлда +34…+39 даража бўлади.
Андижон, Фарғона, Наманган вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 30-июнь-2-июлда айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +20…+25 даража, кундузи 28-июнда +35…+40 даража бўлади, 29-июнь-1-июлда +30…+35 даражагача пасаяди, 2-5-июлда +32…+37 даража бўлади.
Шунингдек, Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, вақти-вақти билан қисқа муддатли ёмғир ёғади, 30-июнда айрим жойларда кучли ёмғир ёғиши, момақалдироқ кузатилиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, момақалдироқ пайтида 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +15…+20 даража, кундузи 28-июнда +25…+30 даража бўлади, 29-июнь – 5-июлда +20…+25 даражагача пасаяди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!