Ёшлар учун янги стипендиялар жорий этилади Иқтидорли талабалар учун янги давлат стипендиялари жорий этилади, халқаро олимпиада ғолиблари эса катта мукофотларга эга бўлади.
Эндиликда ахборот технологиялари ва сунъий интеллект соҳалари учун кадр тайёрлайдиган олийгоҳларнинг 3-босқич талабалари ўқишни IT Паркда дуал таълим асосида давом эттиради.
Шунингдек, мазкур йўналишларда таҳсил олаётган иқтидорли талабалар учун «Муҳаммад ал-Хоразмий” номидаги давлат стипендияси жорий этилади. Муҳандислик, ахборот технологиялари ва сунъий интеллект соҳаларида таҳсил олаётган иқтидорли қизлар учун эса «Муҳандис қизлар” стипендияси таъсис этилади. Янги ўқув йилидан бошлаб ушбу стипендиялар нафақат давлат, балки хусусий олий таълим муассасалари талабаларига ҳам берилади. Шу билан бирга, кимё, биология, физика, математика ва информатика бўйича нуфузли халқаро олимпиадалар ғолибларига берилаётган 1 миллиард сўм, уларнинг устозларига ажратиладиган 200 миллион сўмлик рағбатлантириш энди сунъий интеллект бўйича халқаро олимпиада ғолибларига ҳам татбиқ этилади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!