$
11795.00 UZS
-18.09
135.80 UZS
0.19
13698.71 UZS
21.51
31° Кечаси 18°

Профилактика инспекторлари фаолияти ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди

17:41 / 29.06.2026

Президент Шавкат Мирзиёев профилактика инспекторлари ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш фаолиятини такомиллаштириш, соҳада кадрлар тайёрлаш тизимини ривожлантириш юзасидан таклифлар тақдимоти билан танишди.

Қайд этилганидек, йўл-патруль, патруль-пост ва қўриқлаш хизмати ходимларининг хизмат йўналиши ва ҳудудидан қатъи назар аҳоли мурожаатига тезкор муносабат билдириши жуда муҳим. Жиноятчиликнинг олдини олишда ҳуқуқбузарлик омилларини барвақт аниқлаш, уларни бартараф этиш ҳамда хавф гуруҳига кирувчи шахслар билан манзилли ишлаш энг самарали профилактика ҳисобланади.

Шу билан бирга, жиноятчиликни баҳолашда рақамлар ва кўрсаткичларни таққослаш амалиётидан тўлиқ воз кечилмагани кўрсатиб ўтилди. Шу боис, криминоген вазиятни баҳолашда фақат статистик кўрсаткичларга таяниш эмас, балки аҳоли ишончи, ҳуқуқбузарликларнинг қайта содир этилиши, хавф гуруҳидаги шахслар билан ишлаш натижадорлиги асосий мезон бўлиши зарурлиги қайд этилди.

Тақдимотда жамоат хавфсизлиги бўлинмалари фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонлари “аҳолига хизмат кўрсатувчи тизим” тамойили асосида белгиланиши таклиф қилинди. Бош мақсад – аҳолининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида амалга оширилаётган чора-тадбирлардан розилиги ва ишончига эришишдир.

Бунинг учун йўл-патруль, патруль-пост ва қўриқлаш хизматлари фаолиятини ўзаро уйғунлаштириш, уларнинг аҳоли мурожаатларига тезкор муносабат билдириш, фуқаролар билан очиқ мулоқот қилиш, хавф гуруҳига кирувчи шахслар билан манзилли ишлаш борасидаги вазифаларини ягона тизимга бирлаштириш назарда тутилмоқда.

Жумладан, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашда айрим функция ва ваколатларни патруль-пост ҳамда қўриқлаш хизматларига, жамоат тартибини сақлашдаги баъзи ваколатларни эса йўл-патруль хизматига бериш кўзда тутилмоқда.

Бугунги кунда мамлакатимиздаги 9 мингга яқин маҳаллада 10 мингдан ортиқ профилактика инспектори хизмат қилмоқда. Давлатимиз раҳбари бу катта куч эканини таъкидлаб, жиноятчиликни жиловлашда, аввало, профилактика инспектори ишини тўғри ташкил қилиш зарурлигини кўрсатиб ўтди.

Амалда профилактика инспекторларига хос бўлмаган 50 га яқин қўшимча вазифа юклатилгани, айрим ҳолларда уларнинг маҳаллама-маҳалла юриб, жиноятчиликни жиловлаш ва аҳоли муаммоларини ҳал этиш ўрнига бошқа ишлар билан банд бўлиб қолаётгани қайд этилди.

Шу муносабат билан ишлаб чиқилган “Ички ишлар органлари профилактика инспекторининг мақоми тўғрисида”ги қонун лойиҳаси тўғрисида ахборот берилди. Унда профилактика инспекторининг ҳуқуқий мақоми, вазифалари, ҳуқуқлари, мажбуриятлари, касбий фаолият кафолатлари, ижтимоий-ҳуқуқий ҳимояси, рағбатлантириш ва жавобгарлик чоралари аниқ белгиланиши назарда тутилган.

Қонун лойиҳасига кўра, профилактика инспекторининг устувор мақсади аҳоли ишончининг юқори даражасига эришиш ва хизмат ҳудудида жиноятчиликни жиловлашдан иборат бўлади. У хизмат ҳудудида терговга қадар текширув ва профилактикани амалга оширувчи мансабдор шахс ҳисобланади.

Профилактика инспекторига фақат қонун билан белгиланган вазифалар юкланади. Унинг ҳуқуқлари, шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўси давлат ҳимояси остида бўлади. Алоҳида “Касбий бурчига содиқлик қасамёди” қабул қилинган вақтдан бошлаб унга профилактика инспектори мақоми берилган ҳисобланади.

Лойиҳага кўра, профилактика инспекторининг касбий фаолиятига аралашиш, унга тааллуқли бўлмаган топшириқлар ва асоссиз юкламалар бериш тақиқланади. Давлат органлари профилактика инспекторининг сўровига 10 кунда ёзма жавоб бериши, унинг тақдимномаси эса дарҳол кўриб чиқилиб, бир ой ичида ёзма равишда жавоб юборилиши белгиланмоқда.

Профилактика инспектори давлат органларининг ахборот тизимларидан бепул фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлади. У ҳуқуқбузарликлар профилактикаси турини мустақил равишда танлайди, мажбурий профилактик кўрсатмалар беради, тақдимнома киритади ва ижросини талаб қилади, ўзининг профилактик тадбирлар услубини ишлаб чиқади ҳамда ваколати доирасида тегишли ҳужжатларни расмийлаштиради.

Шу билан бирга, профилактика инспектори зиммасига ички ишлар органлари ходимларининг касбий маданият ва хизмат интизоми кодексига қатъий риоя қилиш, ҳуқуқбузарликлар тўғрисида фуқароларнинг ҳар қандай шаклдаги мурожаатларини қабул қилиш ва тезкорлик билан муносабат билдириш, ҳуқуқбузарлик содир этилган жойга дарҳол етиб келиш ва текшириш, жабрланган фуқароларга биринчи тиббий ёки бошқа турдаги ёрдам кўрсатиш каби мажбуриятлар юклатилади.

Қонун лойиҳасида профилактика инспекторларининг ижтимоий-ҳуқуқий ҳимояси ҳам кучайтирилмоқда. Ҳокимликларга уларни хизмат хонаси ва уй-жой билан таъминлаш мажбурияти юклатилиши, фаолиятига тўсқинлик қилганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланиши, узоқ йил хизмат қилган ходимлар учун пенсия таъминоти бўйича қўшимча кафолатлар назарда тутилмоқда.

Профилактика инспекторларига қўшимча ваколатлар ҳам берилиши режалаштирилган. Жумладан, айрим маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича маъмурий жазо қўллаш ваколати кенгайтирилади, 18 та модда бўйича маъмурий огоҳлантириш жазосини қўллаш имконияти яратилади.

Профилактика инспекторининг аҳоли олдида ҳисобдорлиги ҳам кучайтирилади. У хизмат ҳудудида хавфсиз муҳитни яратиш юзасидан ҳар чоракда ҳисобот бериб боради. Агар аҳолининг 50 фоиздан юқори қисми унинг фаолиятига нисбатан ишончсизлик билдирса, инспектор аттестацияга қўйилади ва лавозимига лойиқлиги кўриб чиқилади.

Тақдимотда жамоат хавфсизлигини таъминлаш учун замонавий, ватанпарвар ва ҳар томонлама етук кадрларни тайёрлаш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Чунки маҳалла ва туман даражасида ишлаётган ходимлар ҳар қандай вазиятда тўғри қарор қабул қила оладиган билим, малака ва кўникмага эга бўлиши шарт.

Бу мақсадда Жамоат хавфсизлиги университетини трансформация қилиш, кундузги таълим квотасини 600 нафаргача, масофавий таълим квотасини 300 нафаргача ошириш таклиф қилинди.

Университетда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, йўл ҳаракати хавфсизлиги, жамоат тартибини сақлаш ва қўриқлаш фаолияти йўналишларида кадрлар тайёрланади. “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолияти” йўналиши ва кафедраси ташкил қилиниб, хотин-қизлар, ёшлар ва вояга етмаганлар, бозор ва савдо мажмуалари бўйича профилактика инспекторлари тайёрланади.

Таълим жараёнига хавф-хатар таҳлили, геоахборот тизимлари, дрон ва робототехника, профайлинг, конфликтология, муаммоли социология, очиқ манбалардан фойдаланган ҳолда рақамли таҳлил, оилавий медиация каби янги инновацион фанларни киритиш режалаштирилмоқда.

Ички ишлар органларида кадрлар тайёрлашнинг таълим кластери ҳам шакллантирилади. Бу жараёнда умумий ўрта таълимдан бошлаб идоравий ихтисослаштирилган мактаб-интернат, академик лицейлар, ички ишлар техникумлари, Ички ишлар вазирлиги академияси ва малака ошириш институтларигача бўлган узлуксиз тизим йўлга қўйилади.

Касбий таълим тизимини жорий этиш доирасида Наманган ва Самарқанд техникумларида ўрта-махсус маълумотга эга офицер ва сафдорлар тайёрланади. Ўқув жараёнида юридик-техник таълим, жисмоний бардошлик, жанговар шайлик, рақамли технологиялар, касбий таълим, биринчи тиббий ёрдам, дрон ва АT платформалар билан ишлаш каби йўналишларга алоҳида эътибор қаратилади. Дуал таълим асосида назария ва амалиёт уйғунлаштирилади.

Ички ишлар вазирлиги академиясини ҳам трансформация қилиш таклиф этилди. Академия фаолияти “таълим – тадқиқот – амалиёт” занжири асосида қайта ташкил этилиб, жамоат хавфсизлигини таъминлаш, тезкор-қидирув фаолияти, кибержиноятларга қарши курашиш, эксперт-криминалистика ва ижтимоий реабилитация йўналишларида ихтисослашган мактаблар шакллантирилади.

Янги дуал таълим матрицаси асосида курсантлар “ўқиш – амалиёт – фаолият” тамойили бўйича тайёрланади. Биринчи курсда асосий эътибор назарий билим, жисмоний ва жанговар тайёргарлик ҳамда танишув амалиётига, иккинчи курсда ситуацион-имитацион машғулотлар ва соҳавий хизматларда иш ўрганиш амалиётига, учинчи курсда эса психологик барқарорлик, инқирозли вазиятда қарор қабул қилиш ва стажёр-ходим сифатида амалий фаолиятга қаратилади.

Раҳбар кадрларни тайёрлаш тизими ҳам қайта кўриб чиқилади. Бошқарув мактабида биринчи ва иккинчи даражали бошқарув магистратураси, соҳавий мутахассислик ва илмий-педагогик магистратура, раҳбар кадрларни баҳолаш ва малакасини ошириш офиси фаолияти йўлга қўйилади.

Президентимиз таклифларни маъқуллаб, профилактика инспекторларини ортиқча вазифалардан халос этиш, уларнинг ҳуқуқий мақоми ва ижтимоий ҳимоясини мустаҳкамлаш, жамоат хавфсизлиги тизимини рақамлаштириш ҳамда кадрлар тайёрлашни замонавий талаблар асосида ташкил этиш юзасидан мутасаддиларга топшириқлар берди.



														
														Ўзбекистонда битирувчилари энг юқори натижа кўрсатган 20 та олийгоҳ аниқланди

Ўзбекистонда битирувчилари энг юқори натижа кўрсатган 20 та олийгоҳ аниқланди

Ўзбекистонда “Битирувчилар сифати индекси” натижаларига кўра, энг юқори кўрсаткич қайд этган 20 та олий таълим муассасаси рў…
13:01 / 06.09.2026

														
														Тошкентда мактаб автобусларига эҳтиёж ўрганилмоқда

Тошкентда мактаб автобусларига эҳтиёж ўрганилмоқда

Тошкент шаҳрида ўқувчиларнинг мактабга қандай қатнаши ва мактаб автобусларига эҳтиёж мавжудлиги ўрганилмоқда. Бу ҳақда Йўл ҳ…
12:51 / 06.09.2026

														
														16 ёшга тўлмаганлар ҳомиладорлиги ҳақида хабар бермаганлар жаримага тортилиши мумкин

16 ёшга тўлмаганлар ҳомиладорлиги ҳақида хабар бермаганлар жаримага тортилиши мумкин

Ўзбекистонда эрта никоҳ, 16 ёшга тўлмаганларнинг ҳомиладорлиги ва туғиши билан боғлиқ ҳолатлар ҳақида тегишли органларга хаб…
10:57 / 06.09.2026

														
														“Толибон” соқол калта олингани сабаб 12 та сартарошхонани ёпди

“Толибон” соқол калта олингани сабаб 12 та сартарошхонани ёпди

Афғонистоннинг Зобул вилояти Қалат шаҳрида “Толибон” бир ҳафта давомида 12 та сартарошхонани ёпди. Бунга сартарошхоналарда ҳ…
09:39 / 06.09.2026

														
														Ўзбекистон Президенти расмий ташриф билан Сербияда бўлади

Ўзбекистон Президенти расмий ташриф билан Сербияда бўлади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Сербия Республикаси Президенти Александр Вучичнинг таклифига биноан 7-8 с…
15:25 / 05.09.2026

														
														Ҳисоб палатасига янги раис тайинланди

Ҳисоб палатасига янги раис тайинланди

Бугун, 5 сентябрь куни Алишер Баҳодирович Самадов Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раиси лавозимига тайинланди.
10:29 / 05.09.2026

														
														Фарғонадаги ертўладаги «акула» аслида Сиам соми бўлиб чиқди

Фарғонадаги ертўладаги «акула» аслида Сиам соми бўлиб чиқди

Фарғонадаги кўп қаватли уй ертўласида боқилаётгани айтилган «акула» аслида акула эмас, Сиам соми экани маълум бўлди.
10:21 / 05.09.2026

														
														Дунёда озиқ-овқат нархлари 2022 йил охиридан бери энг юқори даражага чиқди

Дунёда озиқ-овқат нархлари 2022 йил охиридан бери энг юқори даражага чиқди

Дунёда озиқ-овқат нархлари яна ошмоқда. БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти маълумотларига кўра, 2026 йил август…
10:17 / 05.09.2026

														
														Уюшма 35 та «Маҳорат мактаби»ни ташкил этди

Уюшма 35 та «Маҳорат мактаби»ни ташкил этди

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси ташаббуси асосид…
10:07 / 05.09.2026

														
														Президентимиз янги Замонавий санъат марказига ташриф буюрди

Президентимиз янги Замонавий санъат марказига ташриф буюрди

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳридаги янги Замонавий санъат марказига ташриф буюриб, бу ерда яратилган шароитлар билан…
17:56 / 04.09.2026

Бу ҳам қизиқ

Қозоғистонда пенсиялар инфляциядан юқори суръатда ошди

Қозоғистонда пенсиялар инфляциядан юқори суръатда ошди

Қозоғистонда пенсиялар ўсиши инфляция даражасидан юқори кўрсаткични қайд этди. Бироқ экспертлар бу рақамлар ортида статистик…
15:18 / 06.09.2026
YIHS Россияга қарши қарийб 900 та ишни ёпди.

YIHS Россияга қарши қарийб 900 та ишни ёпди.

Европа инсон ҳуқуқлари суди (ЕИҲС) ресурслар етишмаслиги сабаб Россияга қарши берилган 879 та индивидуал шикоятни кўриб чиқи…
16:53 / 04.09.2026
Ўзбекистон Президенти расмий ташриф билан Сербияда бўлади

Ўзбекистон Президенти расмий ташриф билан Сербияда бўлади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Сербия Республикаси Президенти Александр Вучичнинг таклифига биноан 7-8 с…
15:25 / 05.09.2026
Нурсултон Рўзибоев UFC жангида Майкл “Веном” Пейжга ютқазди

Нурсултон Рўзибоев UFC жангида Майкл “Веном” Пейжга ютқазди

Франция пойтахти Парижда ўтказилган UFC Fight Night турнирида ўзбекистонлик MMA жангчиси Нурсултон Рўзибоев британиялик Майк…
09:33 / 06.09.2026
Ўзбекистонда битирувчилари энг юқори натижа кўрсатган 20 та олийгоҳ аниқланди

Ўзбекистонда битирувчилари энг юқори натижа кўрсатган 20 та олийгоҳ аниқланди

Ўзбекистонда “Битирувчилар сифати индекси” натижаларига кўра, энг юқори кўрсаткич қайд этган 20 та олий таълим муассасаси рў…
13:01 / 06.09.2026
Шайха Ал-Маясса иштирокида Қаторда «Ўзбекистон: ҳаракатдаги мерос» кўргазмаси очилди.

Шайха Ал-Маясса иштирокида Қаторда «Ўзбекистон: ҳаракатдаги мерос» кўргазмаси очилди.

Куни кеча Саида Мирзиёева Қатар Ислом санъати музейида ташкил этилган “Ўзбекистон: ҳаракатдаги мерос” кўргазмасининг очилиши…
11:38 / 03.09.2026
Сувдан қарзни ёпиш баҳонасида 25 кишини “ухлатган” назоратчи ушланди.

Сувдан қарзни ёпиш баҳонасида 25 кишини “ухлатган” назоратчи ушланди.

“Бухоро сув таъминоти” АЖнинг собиқ назоратчиси 25 нафар фуқародан сув истеъмоли учун деб олган маблағларни ўз эҳтиёжлари уч…
17:08 / 04.09.2026
Оҳангаронда Lacetti Isuzu билан тўқнашиб кетди

Оҳангаронда Lacetti Isuzu билан тўқнашиб кетди

Ҳодиса кеча, 2 сентябрь куни соат тахминан 18:30ларда Тошкент вилояти Оҳангарон тумани ҳудудидан ўтган А-373 “Тошкент - Ўш” …
09:59 / 03.09.2026
Тарихда илк бор чўчқа буйраги инсон танасида 271 кун ишлади

Тарихда илк бор чўчқа буйраги инсон танасида 271 кун ишлади

АҚШда генетик жиҳатдан ўзгартирилган чўчқадан кўчириб ўтказилган буйрак инсон организмида 271 кун давомида фаолият кўрсатди.…
14:30 / 04.09.2026
Дунёда озиқ-овқат нархлари 2022 йил охиридан бери энг юқори даражага чиқди

Дунёда озиқ-овқат нархлари 2022 йил охиридан бери энг юқори даражага чиқди

Дунёда озиқ-овқат нархлари яна ошмоқда. БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти маълумотларига кўра, 2026 йил август…
10:17 / 05.09.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!