Айни пайтда, Андижон шаҳрининг "Сарвонтепа", "Фаробий", "Мустақилликнинг 21 йиллиги", "Ҳамдўстлик" ҳамда "Узумзор" маҳаллаларида аҳоли учун тез кунларда қулай шарт-шароитлар тақдим этиш мақсадида иш жараёнлари қизғин ҳамда тезкор суръатларда давом этмоқда. Алоҳида таъкидлаш жоизки, Муҳтарам Президентимизнинг тезкор топшириқлари ва зарур ёрдамлари билан ушбу маҳаллалардаги 6 мингдан зиёд хонадон, 31 минг аҳоли фойдаланиши учун оқова сув тизимларини буткул янгилаш вазифаси амалга оширилмоқда.
Қувонарлиси, мазкур лойиҳа якунида яна қўшимча 10 минг аҳолининг ҳам хонадонлари янги канализация тизимига уланиши режага киритилган.
Эслатиб ўтамиз, куни-кеча Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёеванинг Андижондаги аҳоли муаммоларини бевосита жойига чиқиб ўрганиш давомида ҳудудда канализация тармоғини ва ушбу қувурлар олиб ўтилаётган эски йўлларни тўлиқ таъмирлаш кераклиги аниқланиб, Давлатимиз Раҳбарига ахборот берилган эди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!