Россия президенти Путин 23 август куни Твер вилоятида авиаҳалокатда ҳалок бўлган "Вагнер" асосчиси Евгений Пригожин ва бошқа одамларнинг жасадларида граната парчалари топилганини айтди.
"Бошқа куни тергов қўмитаси раҳбари менга самолёт ҳалокатида ҳалок бўлганларнинг жасадларида қўл гранаталари парчалари топилгани ҳақида хабар берди. Самолётга ташқи таъсир кўрсатилмаган. Бу аллақачон аниқланган факт бу — Россия Федерацияси тергов қўмитаси томонидан ўтказилган экспертиза натижалари” – деган Путин.
Путиннинг сўзларига кўра, Пригожин самолётининг қулаши бўйича тергов ҳали тугалланмаган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!