Икки ҳудудда минг тоннадан ортиқ асфалт маблағлари талон-торож қилингани аниқланди
Икки ҳудуддаги ободонлаштириш бошқармаларида асфалт билан боғлиқ йирик талон-торож ҳолатлари фош этилди.
Маълум қилинишича, Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани Ободонлаштириш бошқармаси масъул шахслари 634 тонна асфалтни ноқонуний равишда сотиб юбориб, ундан тушган 348,7 миллион сўм маблағни ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.
Шунингдек, Тошкент вилояти Паркент тумани Ободонлаштириш бошқармаси масъуллари 540 тонна асфалт қабул қилиб олингани ҳақида сохта ҳужжатлар расмийлаштириб, 324 миллион сўм бюджет маблағини талон-торож қилгани аниқланган.
Ҳолатлар юзасидан қонунчиликда белгиланган тартибда терговга қадар текширув ва суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!